2017 йил якунлари бўйича Хитой иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринни эгаллади

2017 йил якунлари бўйича Хитой иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринни эгаллади

2017 йил иқтисодий тараққиёти якунлари бўйича Хитой дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ХХР Давлат қўмитасининг тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича раиси Хе Лифень журналистларга маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

«Хитой ЯИМ 2017 йилда 82,7 триллион юанга етди. Бу ўтган йилнинг 31 январидаги алмашув курси бўйича 12,2 триллион долларга мос келади. Бу кўрсаткич бўйича дунёнинг биринчи иқтисодиёти — АҚШдан 7 триллион долларга ортда қолмоқдамиз, бироқ дунёнинг учинчи ўриндаги иқтисодиёти Япониядан айнан шунча 7 триллион долларга олдиндамиз», — деди у.

Мансабдор ўтган йил давомида ЯИМ ўсиши аҳоли жон бошига 900 долларни ташкил этганлигига эътибор қаратди.

Total Views: 1006 ,

Добавить комментарий

Туркия ҳукумати Суриянинг шимолий ҳудудларида лагер қурмоқчи

Туркия ҳукумати Суриянинг шимолий ҳудудларида лагер қурмоқчи Туркия ҳукумати Суриянинг...

Закрыть