47 нафар Қозоғистон фуқароси Суриядан эвакуация қилинди

47 нафар Қозоғистон фуқароси Суриядан эвакуация қилинди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакатнинг 47 нафар фуқаросини Суриядан эвакуация қилганини маълум қилди.

"6 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ташқи ишлар вазирлиги амалга оширган гуманитар операция натижасида 47 нафар Қозоғистон фуқароси, жумладан 30 нафар бола Суриядан эвакуация қилинди. Улар алдов йўли билан инқироз ичида қолган мамлакатга олиб кетилган ва террорчилар қўлида гаровда бўлган", дейилади Назарбоевнинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотида.

Президентнинг қайд этишича, мамлакатга қайтарилганларга давлат томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

Назарбоев Қозоғистон ўз фуқароларини улар қаерда бўлишларидан қатъи назар қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

"Асосий вазифамиз бу хавфсизликни таъминлаш, мамлакат яхлитлиги ва бирлигини ҳимоя қилишдир. Биз ўз ихтиёрисиз жанговар ҳаракатлар ҳудудларига олиб кетилган болаларни қайтаришни давом эттирамиз", дейилади Қозоғистон президентининг баёнотида.

Total Views: 110 ,

Добавить комментарий

Петреус: Путин НАТО учун «катта совға» бўлган

Петреус: Путин НАТО учун «катта совға» бўлган МРБнинг собиқ раҳбари...

Закрыть