АҚШ араб давлатлари етакчилари билан саммит ўтказмоқчи

АҚШ араб давлатлари етакчилари билан саммит ўтказмоқчи

АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши давлатлари (ФКАДҲКД: Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони) етакчилари ўртасида май ойида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтиши мумкин. Al Jazeera нашрининг ёзишича, бу ҳақда Кувайт ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Холид ал-Жаралла маълум қилди.   

Унинг айтишича, АҚШ-ФКАДҲКД саммитини май ойида ўтказишга уринишлар амалга оширилмоқда, бироқ учрашувга таклифномалар жўнатилмаган. “Минтақа ёлғиз ҳолда қаршилик кўрсатиб бўлмайдиган жиддий ва хавфли чақириқларга тўқнаш келмоқда. АҚШ буни англайди ва Қувайт каби зиддиятларга чек қўймоқчи ҳамда саъй-ҳаракатларини бу чақириқларга қарши қаратишга интилмоқда”, деб айтган ал-Жаралла.

Total Views: 800 ,

Добавить комментарий

Эрдўған: АҚШ Суриядаги “террорчиларга” маош тўлайди

Эрдўған: АҚШ Суриядаги “террорчиларга” маош тўлайди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған...

Закрыть