АҚШ ҳарбий кемаси Дональд Кук «навбатчилик қилиш учун» Қора денгизга йўл олди

АҚШ ҳарбий кемаси Дональд Кук "навбатчилик қилиш учун" Қора денгизга йўл олди

АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти берган баёнотга кўра, “Дональд Кук” ҳарбий кемаси хавфсизлик амалиётлари ўтказиш ва минтақадаги НАТОга аъзо мамлакатларнинг ҳарбий-денгиз барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун Қора денгизга йўл олган.

Баёнотда ҳарбий кема 19 январь куни Туркиянинг Дарданелла бўғозидан ўтгани, халқаро ҳуқуқ ва Монтрё конвенциясига кўра, бундан буён Қора денгизда навбатчилик қилиши айтилди.

Россия Мудофаа вазирлиги назорат маркази вакили “Дональд Кук” ҳарбий кемасининг “ҳаракатларини кузатиб тургани”, халқаро конвенцияга кўра, кема Қора денгизда 21 кундан ортиқ қола олмаслигини айтди.

Total Views: 384 ,

Добавить комментарий

Трамп ва Ким Чен Иннинг навбатдаги учрашуви февралнинг охирида бўлиб ўтади

Трамп ва Ким Чен Иннинг навбатдаги учрашуви февралнинг охирида бўлиб...

Закрыть