АҚШ Британия қарорини қўллаб-қувватлади

АҚШ Британия қарорини қўллаб-қувватлади

Оқ уй Британия ҳукуматининг россиялик 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича қарорини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмурияти хабарида айтилади.

Оқ уй ўз баёнотида Россияни ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланишида айблаган Лондон томонини бутунлай қўллаб-қувватлашини билдирди. 

«Биз Британиянинг адолатли жавоб чораси сифатида россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади хабарда.

Россия эса Скрипалнинг заҳарланишига алоқадор эмаслигини иддао қилишда давом этмоқда.

Total Views: 800 ,

Добавить комментарий

Рекс Тиллерсон нима учун лавозимидан четлатилди?

Рекс Тиллерсон нима учун лавозимидан четлатилди? Шимолий Корея муаммосига ечим...

Закрыть