АҚШ Ҳиндистонда олтита атом электр станцияси қуришни ўз зиммасига олди

АҚШ Ҳиндистонда олтита атом электр станцияси қуришни ўз зиммасига олди

АҚШ ва Ҳиндистон стратегик мулоқот чоғида тинч атом бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди ҳамда Ҳиндистоннинг олтита ҳудудида Америка атом электр станцияларини қуриш режасини тасдиқлади, дея хабар беради «Интерфакс».

«Томонлар атом энергияси хавфсизлиги ва фуқароликдан фойдаланиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, Ҳиндистондаги олтита атом станциясини қуришни ўз зиммасига олганлигини тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Улар шунингдек «глобал хавфсизлик масалалари, оммавий қирғин қуролларини ва уларни етказиб бериш воситаларини тарқатмаслик, террористик ва нодавлат тузилмалари қўлига тушишнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашди», — деди АҚШ Давлат департаменти.

Шартнома Вашингтонда икки кун давом этган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Виджай Гокал ва АҚШнинг армия назорати ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Андреа Томпсон ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг қабул қилинди.

Total Views: 206 ,

Добавить комментарий

Ўзбекнефтгаз ва Air Products корпорацияси ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди

Ўзбекнефтгаз ва Air Products корпорацияси ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди...

Закрыть