АҚШ комиссияси Volkswagen’ни йирик фирибгарликда айблади

АҚШ комиссияси Volkswagen’ни йирик фирибгарликда айблади

АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси Volkswagen’ни «катта фирибгарлик»да айблади. Бу ҳақда CNBC хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, автомобиль концерни ўзининг америкалик сармоядорларини «дизель можароси» билан боғлиқ равишда бир неча марта алдаган. 2014-2015 йилларда Volkswagen 13 миллиард доллардан зиёд миқдордаги қоғозларни чиқарди, шу билан бирга, компания раҳбарияти АҚШда 500 мингдан ортиқ автомобилнинг ҳавога чиқариб ташланувчи газлар бўйича кўрсаткичи нормадан сезиларли даражада ошганини билган.

Аниқлик киритилишича, комиссия Volkswagen ва унинг собиқ бош директори Мартин Винтеркорнга нисбатан суд жараёнини давом эттириш учун даъво аризаси билан чиққан.

Концерн бу айбловларни «қонуний жиҳатдан хато», деб атади.

Total Views: 230 ,

Добавить комментарий

Шимолий Корея АҚШ билан музокараларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Шимолий Корея АҚШ билан музокараларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда КХДР...

Закрыть