АҚШ молия вазири: АҚШ Россияга нисбатан «қаттиқ» санкциялар сиёсатини давом эттиради

АҚШ молия вазири: АҚШ Россияга нисбатан «қаттиқ» санкциялар сиёсатини давом эттиради

АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг вакиллар палатасидаги ёпиқ брифинг якунлари бўйича маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россияга нисбатан «қаттиқ» санкциялар сиёсатини давом эттиради. Вазирнинг сўзлари The Hill томонидан келтирилди.

Мнучиннинг қайд этишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга нисбатан «қаттиқ» ҳаракат қилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, амалдаги ҳукумат Россияга қарши санкцияларни аввалги барча маъмуриятларга қараганда кўп киритди.

«Биз буни давом эттирамиз [Россияга қарши санкциялар жорий этишни]», — дея айтиб ўтган Мнучин.

Total Views: 226 ,

Добавить комментарий

Хитой Исломни хитойлаштирилиши учун беш йиллик режа қабул қилди

Хитой Исломни хитойлаштирилиши учун беш йиллик режа қабул қилди Пекин...

Закрыть