АҚШ пастор озод қилингани сабабли Туркиядан санкцияларни олиши мумкин 

АҚШ пастор озод қилингани сабабли Туркиядан санкцияларни олиши мумкин 

АҚШ Туркия америкалик пастор Эндрю Брансонни озод қилгани сабабли Анқарага қарши киритган баъзи санкцияларини бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди. 

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Анқарада Помпео билан ўтган музокараларда Вашингтон томонидан Анқарага қарши киритилган санкциялар бекор қилиниши ҳақидаги фикрга келинганини маълум қилган.  

“Биз яқин орада бу масала бўйича қарор қабул қиламиз, бироқ баъзи санкциялар бевосита пастор Брансон билан боғлиқ бўлган ва мантиқан уларни энди бекор қилиш керак”, деб айтган Помпео.

Total Views: 500 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистон ва Россия Хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Россия Хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама...

Закрыть