АҚШ Польшага яна минг нафарга яқин ҳарбий жойлаштиришга рози бўлди

АҚШ Польшага яна минг нафарга яқин ҳарбий жойлаштиришга рози бўлди

Қўшма Штатлар Польшанинг эҳтимолий Россия агрессияси юзасидан ҳавотирларига жавобан бу мамлакатда минг нафарга яқин ҳарбийсини жойлаштиришга рози бўлди.

12 июнь куни АҚШ ва Польша ўртасида имзоланган мазкур шартномани президент Дональд Трамп тасдиқлади. Бироқ шартномада АҚШ ҳарбийларининг Польшага жойлаштирилиши «доимий ёки вақтинчалик» экани қайд этилмаган.

Бу эса Россиянинг Шарқий Европада АҚШ ҳозирлиги кучайиб бораётгани тўғрисидаги ташвишларига сабаб бўлмоқда.

Трампнинг айтишича, Германиядаги 52 минг АҚШ ҳарбийсининг минг нафари Польшага кўчирилади.

«Биз уларни Германиядан олиб чиқиб Польшага жойлаштирамиз. Европага қўшимча ҳарбийлар киритилмайди», деди Трамп.

Россия Қримни босиб олган ва Украина шарқидаги россияпараст исёнчиларни қўллай бошлаган 2014 йилдан бери АҚШ ротация асосида Польшага 4500 ҳарбийсини жойлаштирган эди.

Total Views: 181 ,

Добавить комментарий

Ҳасан Руҳоний: Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас

Ҳасан Руҳоний: Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас Эрон...

Закрыть