АҚШ «Россия таъсирига қарши курашиш» учун 250 млн доллар ажратади

АҚШ «Россия таъсирига қарши курашиш» учун 250 млн доллар ажратади

АҚШ конгресси «Россия таъсирига қарши курашиш» учун 250 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакатнинг 2018-молиявий йил учун бюджет лойиҳасига асосан хабар берди.

«Россия таъсирига қарши курашиш бўйича жамғармага ва Европа ҳамда Евроосиёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хавфсизлик кучлари имкониятини мустаҳкамлашга камида 250 млн доллар ажратиш керак. Шунингдек, бу маблағ ҳисобидан ушбу давлатлар ҳамда АҚШ ва НАТО ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишлар амалга оширилади», — дейилади ҳужжатда.

Агентлик маълумотларига кўра, матнда аниқлик киритилишича, бу маблағлар «Россияда демократияни мустаҳкамлаш бўйича дастурларга» ҳам йўналтирилади.

Total Views: 1185 ,

One thought on “АҚШ «Россия таъсирига қарши курашиш» учун 250 млн доллар ажратади

  • 22.03.2018 at 22:25
    Permalink

    Ажратган пулингни қара катта кофир.Бу пулини руссияда путинди битта ошнаси бир йилда ойлик қилиб олиб қўйади.!!!

    Reply

Добавить комментарий

Telegram Мешчанск суди қарори устидан Европа судига шикоят юборди

Telegram Мешчанск суди қарори устидан Европа судига шикоят юборди Telegram...

Закрыть