АҚШ «Шимолий оқим- 2» газ қувури сабабли Германияга таҳдид қиляпти

АҚШ "Шимолий оқим- 2" газ қувури сабабли Германияга таҳдид қиляпти

АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл немис компанияларига "Шимолий оқим- 2" газ қувури қурилишини қўллаб-қувватлаганликлари учун Вашингтон томонидан санкциялар киритилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи мактуб жўнатди.  Мактуб Bild am Sonntag газетасида чоп этилди.

"Агарда Россия энергетика секторини қўллаб-қувватлаётган компаниялар бирор лойиҳада иштирок этадиган бўлса, бу санкциялар жорий этилишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтамиз", дейилади Гренеллнинг мактубида. Унинг таъкидлашича, "агарда Шимолий оқим- 2"  ва "Турк оқими" қувурларидан газ ўтиши натижасида Украина орқали европага газ ўтиши фойда келтирмайдиган бўлса, Киев хавфсизлик сиёсати борасида ўз аҳамиятини йўқотади, бу эса Россия интервенцияси кучайишига олиб келади".

Гренеллнинг таъкидлашича, "ҳар икки лойиҳани қўллаб-қувватлаётган компаниялар Украина ва Европа хавфсизлигига рахна солади". Газетанинг хабарига кўра, ушбу мазмундаги мактуб қатор немис компанияларига жўнатилган.

"Мактубларни таҳдид эмас, АҚШ сиёсий нуқтаи назарининг яққол ифодаси сифатида қабул қилиш лозим", деган Гренеллнинг вакили.

Total Views: 264 ,

Добавить комментарий

Сапар Исоқов 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Сапар Исоқов 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин Бишкек иссиқлик...

Закрыть