АҚШ Суриядан ўз қўшинларини апрель охиригича олиб чиқмоқчи

АҚШ Суриядан ўз қўшинларини апрель охиригича олиб чиқмоқчи

АҚШ Суриядан ўз қўшинларини апрель охиригича тўлиқ олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Wall Street Journal нашри хабар берди. 

Нашр манбаларига кўра, америкалик ҳарбийлар яқин ҳафталарда Сурияни тарк эта бошлайдилар. Бундан олдин улар ИШИД террорчилик гуруҳини батамом тор-мор этишлари лозим. Таъкидланишича, қўшинларнинг катта қисми март ўрталаригача, тўлиқ эса апрель охиригача олиб чиқилади. 

Шунингдек, АҚШ қўшинларни олиб чиқишдан олдин турк ҳарбийларининг курдларга ҳужумини истисно қилиш мақсадида Туркия билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга Вашингтон Анқара билан келишувга эришилмаса, қўшинларни олиб чиқишни қолдиришга тўғри келиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Total Views: 180 ,

Добавить комментарий

Олтин захираси бўйича етакчилик қилувчи давлатлар рўйхати

Олтин захираси бўйича етакчилик қилувчи давлатлар рўйхати 10. Ҳиндистон, 560,3...

Закрыть