АҚШ Сурияга бортида вертолётлар ва авиатехника бўлган десант кема жўнатди

АҚШ Сурияга бортида вертолётлар ва авиатехника бўлган десант кема жўнатди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қўшинларни мамлакатдан олиб чиқишда ҳимоя воситаси сифатида Сурияга денгиз пиёда аскарлари, вертолётлар ва бошқа авиатехника бўлган десант кема жўнатди. Бу ҳақда The Wall Street Journal Пентагондаги манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, гап Kearsarge кемаси ҳақида кетмоқда, унинг бортида юзлаб денгиз пиёда аскарлари бор. Улар Сурияни тарк этаётган америкалик ҳарбийларга қўллаб-қувватлов тақдим этиши керак.

Манбалар сўзига кўра, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг АҚШ Туркия америкаликлар томонидан қўллаб-қувватланувчи курдларни таъқиб қилишни тўхтатмагунга қадар Сурияни тарк этмаслиги ҳақидаги баёнотига қарамай, қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги буйруқ кучда қолади.

Total Views: 358 ,

Добавить комментарий

Беларус ҳукумати АҚШ дипломатлари сонига оид чекловни бекор қилди

Беларус ҳукумати АҚШ дипломатлари сонига оид чекловни бекор қилди Беларус...

Закрыть