АҚШ Толибонга ҳужумларни улар билан музокаралар фонида кучайтирди

АҚШ Толибонга ҳужумларни улар билан музокаралар фонида кучайтирди

АҚШ қуролли кучлари Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳужумларни улар билан тинчлик тўғрисидаги музокаралар фонида кучайтирди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Пентагон Афғонистонда толибларга қарши авиазарбалар ҳамда ер устидаги махсус амалиётлар сонини оширган.

Таъкидланишича, АҚШ бу сиёсатдан музокаралардаги қўшимча дастак сифатида фойдаланмоқда. 

Шу билан бирга, музокаралар давомида Толибон вакиллари АҚШ томонидан ҳужумлар сони кўпайганига шикоят қилишган.

Total Views: 218 ,

Добавить комментарий

Трамп: Шимолий Корея иқтисодий ракетага айланиши мумкин

Трамп: Шимолий Корея иқтисодий ракетага айланиши мумкин АҚШ президенти Дональд...

Закрыть