АҚШ ҳукуматида девор учун маблағ ажратиш борасидаги келишмовчиликлар давом этмоқда

АҚШ ҳукуматида девор учун маблағ ажратиш борасидаги келишмовчиликлар давом этмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада ҳимояловчи девор қуриш учун бутун мамлакат бўйлаб муҳандислик ишларини ўтказиш, жумладан Пуэрто-Риконинг довулдан азият чеккан ҳудудларини тиклаш учун мўлжалланган маблағларнинг қўлланмаган қисмидан фойдаланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилди. 

Маълум қилинишича, бу маблағларни қўллаш таклифи Трампнинг жанубий чегарага ташрифи вақтида АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли амалдорлари билан муҳокама қилинган.

Трамп АҚШ қуруқликдаги қўшинлари муҳандислик корпуси жамғармасининг табиий офатдан азият чеккан ҳудудларга ёрдам учун мўлжалланган 13,9 млрд долларлик маблағларидан фойдаланиши мумкинлигидан хабардор қилинган. 

Таъкидланишича, Трамп бу маблағлардан Калифорнияда тошқинларнинг олдини олиш ва улардан ҳимояланиш лойиҳаларига ажратилган маблағдан 2,4 млрд долларини ҳамда “Мария” довулидан кейин Пуэрто-Рикони тиклаш лойиҳаларига ажратилган маблағдан 2,5 млрд долларини олиши мумкин.  

Маълум қилинишича, АҚШ қуруқликдаги қўшинлари муҳандислик корпуси 315 миллик деворни 18 ойда қуриб битказа олади. 

АҚШ конгрессидаги демократлар вакили Нидия Веласкес демократлар Трампни юқоридаги жамғарма маблағларини қўллашига қарши курашишларини айтган. 

“Минглаб америкалик фуқароларнинг ҳаётини олиб кетган улкан офатлардан азият чеккан Пуэрто-Рико каби жойлар учун мўлжалланган пулларни Дональд Трампнинг аҳмоқона, ҳақоратомуз ва нафратона деворига тўлаш учун олиш даҳшатли бўлар эди. Реал фалокатлардан пулларни президент яратган инқирозга олиш мутлақ номақбулдир ва Америка халқи бунга учмайди”, деб айтган Веласкес. 

Ҳозирда девор учун маблағ ажратиш борасидаги келишмовчиликлар АҚШ ҳукумати фаолиятининг вақтинчалик тўхташига сабаб бўлмоқда.

Total Views: 282 ,

Добавить комментарий

АҚШ молия вазири: АҚШ Россияга нисбатан «қаттиқ» санкциялар сиёсатини давом эттиради

АҚШ молия вазири: АҚШ Россияга нисбатан «қаттиқ» санкциялар сиёсатини давом...

Закрыть