АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этса, немис ҳарбийлари ҳам у ерда қолмоқчи эмас

АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этса, немис ҳарбийлари ҳам у ерда қолмоқчи эмас

АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этса, Германия ҳарбийлари ҳам у ердан олиб чиқилади. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

“Бундесвер хориждаги операцияларда ҳеч қачон якка ўзни қатнашмайди, фақатгина альянслар ва коалициялар таркибида иштирок этади”, – деди вазир Die Zeit газетасига берган интервьюсида.

Фон дер Ляйеннинг қайд этишича, Германиянинг Италия ва Британия сингари иттифоқдошлари ҳам ана шу тамойилга амал қилади.

АҚШ Афғонистондаги 14 минглик қўшиннинг бир қисмини олиб чиқмоқчи. Бу мамлакатда Германиянинг қарийб 1300 нафар ҳарбийси бор, улар афғон ҳарбийлари учун машғулотлар ўтиб беради.  

Урсула фон дер Ляйен АҚШни қўшинларини олиб чиқмасликка чақирди. Унинг фикрича, афғон ҳукумати мамлакатда хавфсизликни таъминлашга қодир эмас.

Total Views: 432 ,

Добавить комментарий

Суриянинг Манбиж шаҳридаги портлашда 4 нафар АҚШ аскари ҳалок бўлди

Суриянинг Манбиж шаҳридаги портлашда 4 нафар АҚШ аскари ҳалок бўлди...

Закрыть