АҚШ ва Евроиттифоқ Россияга қарши жазо чораларини муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Евроиттифоқ Россияга қарши жазо чораларини муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Евроиттифоқ Россия ўтган йилнинг ноябрида ҳибсга олган украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни рад этгани учун жавоб чораларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер маълум қилди. Волкер Москвадан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни ва Керчь бўғозини бир томонлама назорат қилиш даъвосидан воз кечишни талаб қилган.

Февралда АҚШ Крим учун Россияга қарши санкциялар пакетини кенгайтириш масаласини кўриб чиқади, деган Волкер. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ЕИ февралда ташқи ишлар вазирлари учрашувида Москвага қарши қўшимча жазо чоралари мавзусини кўтаради.

Волкер шунингдек санкциялар билан бирга АҚШ ва бошқа давлатлар ҳам Қора денгизга ўз ҳарбий кемаларини юбориш мақсадида эканлигини маълум қилган. 

Декабрда Қора денгиз акваториясига Британия флотининг разведкачи кемаси кирганди. Тез орада Америка томони ҳам шундай қадамни амалга оширади, деган Волкер.  

Total Views: 278 ,

Добавить комментарий

Европарламент Хуан Гуайдони Венесуэла президенти деб тан олди

Европарламент Хуан Гуайдони Венесуэла президенти деб тан олди Европа парламентининг...

Закрыть