АҚШ ва Канада Қрим сабабли Россияга қарши янги санкциялар киритди

АҚШ ва Канада Қрим сабабли Россияга қарши янги санкциялар киритди

Канада ташқи ишлар вазирлиги Керчь бўғозида Украина кемаларининг ушланиши ва Қрим сабабли Россиянинг 114 фуқароси ва 15 та компаниясига қарши санкциялар киритди.

Таъкидланишича, санкциялар Россия томонидан 2018 йил ноябрда Қора денгизда Украинанинг учта ҳарбий кемасига қарши жанговар ҳаракатлар олиб борилгани ва украиналик денгизчиларнинг қўлга олинишига жавобан махсус иқтисодий чоралар ҳақидаги қонунга биноан киритилган.

Оттава, жумладан, “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин, ВТБ раҳбари Андрей Костин, президентнинг Жанубий федерал округдаги вакили Владимир Устинов, “Сухой”, “Туполев”, “МиГ”, “Силовые машины”, “Стройгазмонтаж” ва яна ўнта компанияга қарши санкциялар киритган.

Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларни кенгайтирган. 

Санкциялар рўйхатига 6 россиялик амалдор, жумладан чегара хизмати раҳбари ўринбосари Геннадий Медведев, ФХХнинг Қрим ва Севастопол бўйича чегара бошқармаси бошлиғи Сергей Станкевич ва унинг ўринбосари Андрей Шенин, ФХХнинг Қрим ва Севастопол бўйича бошқарув пункти хизмати бошлиғи Руслан Ромашкин киритилган.

Шунингдек, санкциялар тан олинмаган Донецк халқ республикаси марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Алексей Найденко ва комиссия котиби Владимир Висоцкийга, “Океанприбор” ва “Звезда” АЖ, Зеленодольск заводи, Ярославл кемасозлик заводи, “Фиолент”, “Консоль-строй”, “Новые проекты”, “Судокомпозит” корхоналарига қарши киритилган. 

Аввалроқ Европа Иттифоқи ҳам Керчдаги воқеа сабабли Россияга қарши санкциялар киритганди.

Total Views: 360 ,

Добавить комментарий

АҚШ комиссияси Volkswagen’ни йирик фирибгарликда айблади

АҚШ комиссияси Volkswagen’ни йирик фирибгарликда айблади АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва...

Закрыть