АҚШ ва Шимолий Корея президентлари учрашуви

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

АҚШ ва Шимолий Корея президентлари учрашуви

Савол: 2018 йил 12 июн куни Сингапурда АҚШ президенти Трамп билан Шимолий Корея президенти Ким ўртасида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув сўнггида ҳар икки президент ҳамкорлик ҳужжатига имзо чекишди. Келишув жуда тез бўлиб ўтди. Ваҳоланки, ўтган йил ўрталаридаги вазият ғоят таранглашиб, иккала раҳбар ҳам бир-бирига ядровий зарба бериш билан таҳдид қилган эди. Нега келишув бунчалик тезлашиб кетди? Бу келишувнинг мазмун ва натижалари қандай?

Жавоб: бўлиб ўтган воқеа ҳақиқатини баён қилиш учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

1 – Америка Шимолий Кореяни ядровий қуролларидан воз кечишга кўндириш учун унга тинимсиз таҳдид қилиб келди. Бироқ бунинг фойдаси бўлмади. Шимолий Корея ўз ядровий дастури ва ядровий қуролларидан воз кечишни истамади. Ана шунда Америка бошқа услуб қўллашга ўтди. Бу – дипломатия ва сиёсий йўллардан фойдаланиб, иқтисодий босимлар ўтказиш услуби бўлди. Американинг Хитойни Шимолий Кореяга босим қилишга кўндириши айни услублардан бири эди. Биз 2017 йил 23 апрелдаги саволга жавоб нашрамизда бу ҳақда бундай деган эдик: «Мана шуларга кўра, Америка Шимолий Корея билан уришишга тайёр эмас ва унда муносиб бирор ечим ҳам йўқ. Америка Шимолий Кореяга Хитойнинг босим беришини кутяпти ва буни тезлаштиришга уринмоқда. У гўё Хитойга Америка билан бирга бўлиши шартлиги ва ядровий қуролларидан воз кечиши учун Пхеньянга босим ўтказиши кераклиги ҳақида таҳдид қилаётгандек». Ўшанда Американинг Шарқий Осиё ва Тинч океани масалалари бўйича ташқи ишлар вазирлиги ёрдамчиси Сьюзан Торнтон очиқ-ойдин бундай баёнот берган эди: «Америка бу муаммони Шимолий Корея билан Корея ярим оролида ядровий қуролсизланиш орқали ҳал этишни истайди». (Русиял Явм, 2017 йил 17 апрел). Шундан кейин АҚШ билан Шимолий Корея ўртасида дипломатик алоқалар бошланиб кетди ҳамда бу Хитой ва унинг босимлари орқали амалга ошди. Бу босимлар – Шимолий Кореяни ядровий қуролларидан воз кечишга тайёргарлик кўришга мажбурлаш учун унга иқтисодий санкциялар қўллаш, халқаро фаолиятдан изоляция қилиш ҳамда унга қарши ташвиқотлар олиб бориш орқали олиб борилди. Буларга қўшимча, Америка Шимолий Кореяни бевосита ва Жанубий Корея воситасида иқтисодий фаровонликка эришиши йўлида ёрдам беришга катта ваъдалар бериш билан ҳам авради. Зотан, сўнгги пайтларда бу икки Корея ўртасида ўзаро яқинлашув ва бу яқинлашувга нисбатан халқаро илиқ муносабат вужудга кела бошлаган эди.

2 – Ҳақиқатдан ҳам, Хитой орқали яширин дипломатик алоқалар бошланди. Масалан, АҚШ собиқ ташқи ишлар вазири Тиллерсон 2017 йил июлда шимолий кореяликлар билан Хитой орқали учрашди ва Трампнинг тентакона услубига қаршилигини изҳор қилди. Чунки Тиллерсон шимолий кореяликлар билан Хитойда яширин музокара олиб бораётган бир пайтда, Трамп Шимолий Кореяни ер юзидан супуриб ташлаш билан таҳдид қилган эди! Шундан кейин шимолий кореяликлар Трампдан бундай таҳдидларни эшитишгач, музокараларни тўхтатиб, Хитойдан уйларига жўнаб қолишди. Шунда Тиллерсоннинг жаҳли чиқди ва 2017 йил 20 июлда ўзининг президентини аҳмоқ, деди. Ўша ерда бўлган уч нафар америкалик масъул гувоҳлик берганидан сўнг, унинг бу гапи 2017 йил 4 октябрда «NBC» телеканалида тарқатилди. Тиллерсон АҚШнинг Шимолий Корея билан бевосита алоқа қилувчи каналлари мавжуд, дея баёнот берган куннинг эртасига Трамп Твиттерда «Мен Ташқи ишларимиз вазири Тиллерсонга кичкина ракеталарга эга бўлган киши билан музокара ўтказиб, вақтингизни бекорга сарфлаяпсиз, деб айтганман», деб ёзди. Музокаралар чоғида ҳам Шимолий Кореяга шунга ўхшаш таҳдидлар йўлланди. Ўшанда, 2018 йил 7 февралда АҚШ вице-президенти Майк Пенс Япониядаги Йокота ҳаво базасида жойлашган америкалик ҳарбий кучлар олдида «Қўшма Штатлар доим тинчлик учун ҳаракат қилади, биз афзал келажак учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаракат қиламиз» деган эди. (Рейтер, 2018 йил 7 феврал). Вице-президент бу сўзларни Жанубий Кореяга, яъни Шимолий Корея чегараларидан 80 километр узоқликда жойлашган Пхёнчхан шаҳрида ўтказиладиган қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимида қатнашиш учун жўнаб кетаётиб айтди. У айни маросим чоғида шимолий кореялик масъуллар билан кўришиш ва маросим баҳонасида улар билан музокара қилишни мақсад қилган эди. Бироқ Пенс орадан уч кун ўтгач, 2018 йил 10 февралда «Шимолий Корея то ўзининг ядровий қуроллар ва баллистик ракеталарга оид дастуридан воз кечмагунча, уни иқтисодий ва дипломатик жиҳатдан изоляция қилиш зарур», деди. (Арабийя, 2018 йил 10 феврал). Бундай баёнот Шимолий Кореяни Пенс билан учрашишни бекор қилишга мажбур қилди. Буларнинг барчаси шунга далолат қилмоқдаки, Американинг Трамп томонидан қабул қилган сиёсат услуби – душман билан музокаралар ва дипломатик алоқалар олиб бориш чоғида ўз истагига тиз чўктириш учун унга босим ва таҳдидлар қўллашдан иборат бўлди. Буни Майк Помпео баёноти ҳам тасдиқлаб турибди. У АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси раислиги лавозимини эгаллаш чоғида бундай деди: «Президент Трамп асосий эътиборни Шимолий Корея билан бўлган кризисни дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратди. Бироқ Марказий Разведка Бошқармаси президентни бошқа вариантлар билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда». (Рейтер, 2018 йил 23 январ). Шу тарзда дипломатик ечимга бошқа таҳдидли вариантлар аралаштирилди. Афтидан, дипломатик ечим музокаралари чоғида бундай таҳдидли услуб қўллаш Тиллерсонга ёқмаган кўринади. Чунки бу ташқи ишлар вазири сифатида унинг учун шармандали ҳолдир. Шундан кейин Трамп уни ишдан олди…

3 – Шундай қилиб, бундай услубни Шимолий Кореяга нисбатан қўллаш наф бермади. Улар андак таҳдид бўлиши биланоқ музокарани узиб қўйишаверди. Агар Хитой аралашмаганида, иккала раҳбарнинг олий даражадаги айни учрашувлари ҳам бўлмас эди. Шунинг учун ҳам Трамп учрашув ортидан Ким билан берган матбуот конференцияси чоғида «Хитой президенти Си Цзиньпинга ушбу олий даражадаги тарихий учрашувни енгиллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди». (Франс-Пресс, 2018 йил 12 июн). Зеро, Шимолий Корея ён бериши учун Хитой унга босимлар ўтказган эди. Дарҳақиқат, Хитойнинг расмий «Синьхуа» ахборот агентлигида 2018 йил 28 мартда бундай дейилди: «Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин якшанба куни (2018 йил 25 март)дан чоршанба (2018 йил 28 март)га қадар давом этувчи норасмий сафар билан Хитойга келди. Иккала раҳбар дунёдаги ва Шимолий Кореядаги умумий вазиятни муҳокама қилдилар. Хитой президенти Си Цзиньпин шимолий кореялик ҳамкасбига Хитой Шимолий Корея ярим оролини ядровий қуроллардан ҳоли қилиш мақсадига ҳамда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга содиқ эканини, шунингдек, айни муаммонинг мулоқот ва музокара йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини билдирди». Шимолий Корея ахборот агентлиги хабарида ҳам бундай дейилади: «Давлатимиз раҳбари Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги дўстлик анъаналарига мувофиқ, Си Цзиньпинни Хитой раҳбарлигига қайта сайлангани билан табриклади ҳамда Хитойга қилган ўзининг илк сафарини Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшишидан умид қилаётганини билдирди. Ўзининг АҚШ ва Жанубий Корея билан мулоқот ўтказишга, шунингдек, уларнинг етакчилари билан учрашувлар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди». Шунингдек, «Вашингтон билан Сеул тинчликка эришиш йўлида изчил ва келишилган ҳолдаги чора-тадбирлар қабул қилган тақдирда, Шимолий Корея ҳам ядровий қуролсизланишни амалга ошириши»ни қўшимча қилди. Шунинг учун ҳам Трамп 2018 йил 28 мартда ўзининг Твиттердаги саҳифасида Шимолий Корея президентининг Хитой сафарида эришилган ютуқлардан хурсанд бўлиб, «Кеча Хитой раҳбаридан мактуб олдим, мактубда у Ким билан бўлган учрашуви аъло даражада яхши ўтганини, Ким мен билан учрашишни орзиқиб кутаётганини маълум қилди», деб ёзди. Хитой ўзининг манфаатларини кўзлаб, Шимолий Кореяни Америкага қурбон қилиб юборди. Унга босимлар ўтказиб, ҳатто Шимолий Корея президентини ён беришга ва анави такаббур Трамп билан учрашишга кўндирди. Айниқса, Хитой сиёсий босимлар ўтказиш, Хавфсизлик Кенгашида қарорлар қабул қилиш ва Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар жорий қилишда амалий иштирок этди. Хитойнинг мана шу ишлари билан Шимолий Корея ўзининг ядровий дастурлари борасида ён беришга тайёр давлатга айланди-қолди. Чунки Шимолий Корея – мабодо Хитойнинг қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлса ва у қамал қилиб, қаттиқ тазйиқлар ўтказадиган бўлса, бошига жуда ёмон кунлар тушади, деб ўйлаяпти! Шунинг учун ҳам ён беришга ўтди! Хитой ташқи ишлар вазирлиги ҳам Шимолий Корея томонидан қабул қилинган айни қарорга таъсир ўтказишдаги Хитойнинг роли ҳақида гапирар экан, «Пекин Корея ярим оролида ижобий рол ўйнади», деб айтди. (Рейтер, АҒР, 2018 йил 23 май). Шундай қилиб, Хитой тижорий фойда кўра олмайдиган, балки у сабабли зарар кўриши ҳам мумкин бўлган бошқа ҳар қандай иттифоқчи давлатдан кўра – у ҳатто коммунистик дўст давлат бўлса ҳам – АҚШ билан ўзининг савдо манфаатларини рўёбга чиқаришга жуда ўч эканини намоён қилди. Натижада, ушбу энг катта коммунистик давлатнинг ўлчови, бошқа иттифоқчи коммунистик давлатларни ҳимоя қилиш ўрнига ўзининг савдо манфаатларини ҳимоя қилишга айланиб қолди! Худди Хитой бир ҳақиқатни билмаётгандай, яъни, Америка Шимолий Кореяни қуролсизлантиришга уринаётган экан, бу билан аслида Хитойни қуршовга олишни ҳамда унинг Хитой денгизининг шарқий ва жанубий ҳудудларига ҳукмронлик қилишига йўл қўймасликни кўзлаган!

4 – Бунинг тасдиқи ўлароқ, Хитой икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувини олқишлади ҳамда Шимолий Кореянинг АҚШ фойдасига ўзининг ядровий қурол-аслаҳаларидан воз кечишга қарор қилганини юксак баҳолади. Масалан, хитойлик йирик дипломатлардан бири, давлат кенгаши аъзоси Ван И учрашув ортидан «Пекин АҚШ президенти Трамп билан Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувни олқишлайди, қўллаб-қувватлайди ҳамда икки давлатнинг ядровий қуролсизланиш йўлида асосий келишувга эришишларига умид қилади», деди. Кейин «Айни дамда Шимолий Кореянинг мантиқий хавфсизлик муаммоларини бартараф этиш йўлида Корея ярим ороли учун тинчлик механизмига эҳтиёж мавжуд»лигини қўшимча қилди. (Рейтер, 2018 йил 12 июн). Агар Хитойда етарли сиёсий онг ва кучли сиёсий бошқарув бўлганда эди, ўз иттифоқчиси бўлган Шимолий Кореяга босим ўтказмаган бўларди! Бироқ халқаро сиёсатни фикрлаш ва чуқур англаб етиш, деган нарса бу давлатда ҳамон саёз экани, сиёсий иродаси ҳануз заиф эканлиги яна бир бир исботланди. Шунинг учун Шимолий Кореяни АҚШга тиз чўктириб бериш эвазига ўзининг у билан бўлган савдо муносабатларини яхшилаб олиш билан кифояланди. У узоқни, бу ишлар оқибати нимага олиб боришини кўра билмаяпти. Эртага Америка Шимолий Кореяни ўзига мойил қилиб, у билан Хитойдан кўра яқин бўлиб олиши турган гап. Америка иккала Кореядан битта ёки федерал давлат чиқариб, Хитой таъсиридан йироқда алоҳида янги давлат тузиб олишга уринмоқда. Бунга Вьетнам мисол бўла олади. Вьетнам бугун Хитойга душман давлатга айланган. Чунки Америка Париж 1975 шартномаси орқали Жанубий Вьетнам билан Шимолий Вьетнамни бирлаштириб олган!

5 – Ҳа, Шимолий Кореянинг учрашувга рози бўлиши ва муҳокама столига унинг ядровий қуролсизланиши қўйилиб, АҚШнинг ядровий қуролсизланиши мавзусига мутлақо ўтилмаслигида Хитой катта роль ўйнади. Ҳолбуки, ядровий қуролдан фойдаланган ва ер юзида бузғунчилик тарқатган ягона давлат Америка бўлади. Бироқ ишда Хитой роли фаол бўлди ва шундай қилиб, икки давлат раҳбарлари учрашуви амалга ошди! Аслида, учрашув икки кун давом этиши режалаштирилган эди, аммо шунга қарамай, қисқа вақт ичида кенг қамровли келишувга эришилди. Бу эса, Шимолий Кореянинг АҚШ истакларига рози бўлиши тезлашиб кетганини кўрсатади. Шимолий Корея ўзининг ядровий дастуридан воз кечишга тайёрлигини исботи сифатида, ядровий синов объектини вайрон қилди ҳамда ўзида ҳибсда сақланаётган уч нафар америкалик дипломатни озод қилди. Трамп қўлга киритган ютуқларидан хурсанд бўлиб, «олий даражадаги учрашувимиз жуда ажойиб ўтди, унда катта ривожланишга эришилди», деди. Ким ҳам учрашувни тарихий ҳодиса, дея баҳолаб, «Бутун дунё улкан ўзгаришга гувоҳ бўлажак», деди. (Рейтер, 2018 йил 12 июн). Раҳбарлар тўрт пунктдан иборат қўшма баёнот имзолашди. Биринчи: иккала давлат халқларининг тинчлик ва фаровонликни орзу қилаётгани эътиборидан, томонлар яхши муносабатлар ўрнатилишига амал қиладилар. Иккинчи: томонлар Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга ва уни мустаҳкамлашга ҳаракат қиладилар. Учинчи: Шимолий Корея Корея ярим оролида ядровий жиҳатдан тўла қуролсизланиш учун керакли чора-тадбирларни кўради. Тўртинчи пунктга келсак, у гуманитар жиҳат билан боғлиқ. Унда Шимолий Кореянинг 1950-1953 йилларда бўлиб ўтган Корея-АҚШ урушида йўқолган ва асирда қолган америкаликларнинг қолдиқларини Америкага қайтариш келишувига амал қилиши айтилган. Дарҳақиқат, Трамп айни имзоланган келишувни «кенг қамровли ва жуда муҳим», дея баҳолаган бўлса, Ким «Корея ярим оролида бутунлай ядровий қуролсизланиш учун керакли чора-тадбирларни кўриш»га ваъда берди. Бундай баёнот – келишувнинг ҳар бир пунктлари кўрсатилган шартнома эмас, балки умумий-асосий шартнома мавжуд эканига далолат қилади. Яъни, Эрон билан имзоланган шартномада бўлгани каби, ядровий қуролсизланиш йўллари, механизми, вақти, ижро этишнинг назорат қилиниши, ҳамма-ҳаммаси кўрсатилган ва зудлик билан ижро этиш шарт бўлган шартнома эмас.

6 – Шуларга биноан, демак, Американинг Шимолий Корея билан узоқ вақт музокаралар олиб бориши кутилмоқда ва бу бир неча йилларга чўзилиши ҳам мумкин. Афтидан, Трамп дастлабки келишувни тезроқ амалга ошириб, Шимолий Корея билан ўртадаги муаммони бартараф қилиб олишни истади. Ундан олдин анча таҳдидлар қилган эди. Зеро, бу таҳдидларидан ўзини муваффақиятга эришиб, Шимолий Кореяни тиз чўктиришга уддалаган қилиб кўрсатиш билангина тийилиши мумкин эди. Ҳозиргина айтганимиздек, агар Хитойнинг босимлари бўлмаганида, Трампнинг қилган таҳдидлари натижасида ушбу учрашув амалга ошмаган бўларди, Шимолий Корея ҳам ўзининг ядровий қуролларидан воз кечишга қарор қилмаган ва бу борадаги келишувга имзо чекмаган бўлар эди. Мана шулардан сўнг, энди, Трамп ўзини тарихий ғалабага эришган қаҳрамон сифатида қайд этмоқда ва бу икки ярим йилдан кейин бўладиган АҚШ президентлик сайловида унинг муваффақият қозонишини осонлаштиради. Шунингдек, бу нарса Трампга қарши кўтарилиб, ҳалигача тугамаган барча турдаги можаро ва шармандагарчиликларни ҳамда уни омадсизлик, аҳмоқлик ва калтафаҳмликда айблашлару танқидларни кўмиб ташлайди. Буни Трампинг мана бу гаплари исботлаб турибди: «Ин менга айтишича, унинг мамлакати ракета синов объектини йўқ қилганини маълум қилди. Биз ядровий қуролсизланиш масаласида салмоқли қадам ташланганига амин бўлганимизда, бу юртдан санкцияларни олиб ташлаймиз. Биз музокаралар пайтида ҳеч нарсада ён берганимиз йўқ. Энди Шимолий Кореяга қарши олиб бораётган ҳарбий манёврларимизни тўхтатамиз. Мен Инни Оқ уйга лозим пайтда таклиф қилмоқчиман». «Биз Ин билан ядровий қуролсизланиш шартномасини имзоладик. Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизланишга тайёргарлик кўриши учун бизда асос борлигига аминман». (Ал-Жазира, 2018 йил 12 июн).

7 – Шимолий Корея билан бўлган таранг ҳолатни бартараф этиш ёки юмшатиш Трампга айни муаммодан бўшаб, ўз иттифоқчилари ва душманларига қарши савдо уруши олиб боришига имконият яратади! Дарҳақиқат, яқинда Трампнинг ўз иттифоқчилари билан бўлган муносабатлари таранглашиб қолган эди ва бунга уларнинг Америкага экспорт қиладиган пўлат билан алюминий товарларига юқори божхона солиғи солгани сабаб бўлди. Трамп бунга улар билан илгари имзоланган савдо шартномаларининг адолатсиз бўлганини сабаб қилиб келтириб, 2018 йил 8 июн куни Канаданинг Квебек шаҳридаги саноати ривожланган етти давлат саммитига кетиши олдидан Твиттерда бундай ёзди: «Мен еттилик гуруҳи давлатлари билан адолатсиз савдо шартномаларини тўғрилашни кутиб қоламан. Агар бу нарса амалга ошмайдиган бўлса, бундан кўра яхшироқ вазиятга чиқиб оламиз». Канада бош вазири Жастин Трюдо билан Франция президенти Макрон биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида Трампнинг айни чораларига норозилик билдиришди: Улар «АҚШ билан қўшма баёнот чиқариш учун ҳамма нарсага рози бўлавермасликларини» айтишди. (Франс Пресс, 2018 йил 6 июн). Шунда Трамп ҳам бунга жавобан, Франция билан Канадани АҚШ товарларига улкан солиқ солганликда айблади, Канада бош вазири Трюдони «ўта қасоскор», деди. 2018 йил 7 июнда канадалик бир масъул бундай деди: «Ҳали жуда кўп масалаларда кўплаб ихтилофлар бўлиши мумкин». (Рейтер, 2018 йил 8 июн). АҚШ-Франция ўртасида яқинлашув бўлишига ҳаракат қилаётган Макрон ҳам ўз асабларини жиловлай олмайдиган ҳамда Америка билан қадамма-қадам юришга, унга панд беришга, чап бериб, айёрлик ишлатишга тоқат қилмайдиган бўлиб қолди. Зеро, бундай айёрлик ишлатиш французларга хос эмас, балки инглизларга хос. Шунинг учун у «Керак бўлса, еттилик гуруҳи давлатлари ўзимизга алоҳида олтилик гуруҳи тузиб олишимиз ҳам мумкин», деди. У шунингдек, Трампга қарата танқидан «Мангу қоладиган бирорта ҳам раҳбар йўқ», деди. (Рейтер, 2018 йил 8 июн). Британия эса, бошқаларни унга қарши гижгижлаб айни реакцияга ўзини норози қилиб кўрсатган пайтида Америка билан ҳамқадам юришда давом этиш учун ўзининг инглизларга хос айёрлигини намойиш қилди. Британия бош вазираси Мэй журналистларга «Евроиттифоқ Америка солиқларига раддия беришда ўзини босиб олиши кераклигини, раддия мутаносиб ва қонуний бўлиши лозимлигини», айтди. (Рейтер, 2018 йил 8 июн). Германия канцлери 2018 йил 10 июн куни немис телерадиокомпанияси «ARD»га берган интервьюсида Трампнинг ўз имзосини қайтариб олиш қарори тўғрисида «Бу шафқатсизликдир. Бу нарса бу сафар умидларни пучга чиқармоқда. Лекин бу охири эмас», деди. Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мас Твиттерда Трампнинг твитларига раддия сифатида «Ишончимизнинг улкан қисмини вайрон қилди», деди. Дарвоқе, Канада ўтказилган еттилик гуруҳи саммити унга аъзо бошқа давлатлар раҳбарлари томонидан Трампга ҳужум қилиш руҳида ўтди. Трамп саммитнинг қўшма баёнотига чеккан имзосини қайтариб олди ва саммитга раислик қилаётган Канада бош вазирини нопок ва заиф, деб атади. (Франс Пресс, 2018 йил 10 июн). Натижада кеч бошланган саммит эрта тамом бўлди. Бундан савдо уруши аланга олган кўринади. Трамп 2018 йил 2 март куни Твиттерда бундай твит қолдирган эди: «Ҳар қандай давлат ўзи муомала қилаётган бошқа давлатлар билан бўлган савдода тақрибан миллиардлаб доллар зиён кўрган пайтда, савдо урушлари келиб чиқиши турган гап. Уни пайдо қилиш ҳам мушкул эмас». Булардан савдо уруши АҚШ учун жуда муҳим эканлиги кўриниб турибди. Чунки бу давлат 2008 йил портлаган молиявий кризис оқибатларидан ҳануз азият чекмоқда. Унинг қарзи 20 триллион долларга етди. Бизнесменлик ақлияси соҳиби бўлган АҚШ президенти Трамп Америка иқтисодиётини қутқаришга ҳаракат қилар экан, бунда «биринчи Америка» шиорини кўтариб олди. Бу эса, Америка узоқ вақтдан буён ўз нуфузини дунёга зўрлаб тиқиштиришда фойдаланиб келган халқаро муассасанинг бугун тарқалиб кетиши, бинобарин, бутун глобал тизим ҳам тарқалиб, янги халқаро позиция юзага чиқиш мумкинлигидан дарак беради. Америка шу кунгача дунёга хўжайин бўлиш учун бошқа давлатларнинг ёрдами билан ҳамда савдо балансини ўзига мойил қилиш орқали жонбозлик кўрсатиб келган эди. Аммо бугун у савдо даромадларига ўз иттифоқчиларининг ёрдамисиз бир ўзи хўжайин бўлиш, уларни эса ўзининг соясига эргашиб юрадиган давлатларга айлантириш ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолди.

8 – Америка ҳеч қандай шартномага амал қилмайди. Агар унинг манфаати ваъда ва шартномани бузишни талаб қиладиган бўлса, ҳар қандай битим ва шартномани бузиб кетаверади. Масалан, 2003 йил кичик Жорж Буш даврида Шимолий Кореяга нисбатан шундай қилган. Яъни, 1994 йил Билл Клинтон даврида имзоланган шартномани бузган. Шу давлатнинг бугунги раҳбари Трамп ҳам, Канадада ўтказилган еттилик гуруҳи саммитининг қўшма баёнотига имзо чекиб, бир кун ўтибоқ ўз имзосини қайтариб олди. Шунингдек, 2015 йил Обама даврида унинг давлати томонидан имзоланган Эрон ядровий келишувини ҳам бугун бузди. Демакки, Шимолий Корея билан имзоланган айни шартномага ҳам кафолат йўқ. Эртага бу борада музокаралар бошланса, шунингдек, Американинг ундан воз кечишни ёки бандларига ўзгартиш киритишни кўнгли тусаб қолса, тез орада Шимолий Кореяга уни бажариш борасида босим ўтказиб, таҳдидлар қилишдан тап тортмайди!

Ҳа, аҳд ва шартларни бузиш, такаббурлик, юзсизлик, бошқаларни сариқ чақага олмай, провокация қилиш… булар Американинг ажралмас сифатларига айланиб қолган. Бу ишларнинг барчаси эртами-кечми албатта қулаш омилларидан бирига айланади. Аллоҳнинг изни ила, рошид Халифалик давлати албатта қайта барпо бўлиб, яна дунёдаги биринчи давлат мақомини эгаллайди… Зеро, бутун башарият бахтли саодатли бўлиши ва инсонлар барча соҳада хавфсизлик ва барқарорликка эришишлари учун ушбу биринчи давлат адолат ўрнатади, аҳдга вафо қилади, ҳидоят улашиб, ҳақни рўёбга чиқаради ва ботилни йўқ қилади. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ жобир подшоҳлар замони ортидан албатта рошид Халифалик қайта барпо бўлиши ҳақида

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат берганлар. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

           2 шаввол 1439ҳ

                                      16 июн 2018м

Total Views: 614 ,

Добавить комментарий

Нефть нархлари, Малайзия ва Арманистон сайловлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Нефть нархлари, Малайзия ва Арманистон сайловлари...

Закрыть