АҚШ вакили Толибон билан музокаралар сермаҳсул ўтганини маълум қилди

АҚШ вакили Толибон билан музокаралар сермаҳсул ўтганини маълум қилди

АҚШ ва Толибон ҳаракати вакиллари Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақидаги шартнома лойиҳаси бўйича келишиб олишди. Бу ҳақда Толибондаги манбасига таяниб Reuters хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ўзаро маслаҳатлашувлар Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган.

Маълумотларга кўра, шартнома лойиҳасида Афғонистондан хорижий қўшинларни 18 ой ичида олиб чиқиб кетиш чақириғи мавжуд.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод АҚШ Толибон билан музокараларда муҳим масалалар бўйича сезиларли илгарилашга эришганини маълум қилган. У АҚШ толиблар билан музокараларни яқин орада яна давом эттиришини таъкидлаб ўтган. 

21 январда Қатар пойтахти Доҳада Толибон ва АҚШ билан икки томонлама музокараларнинг янги раунди бошланди. 

“Доҳадаги 6 кундан кейин Афғонистонга маслаҳатлашувлар учун йўл олмоқдаман. Учрашув аввалгиларга қараганда сермаҳсул бўлди. Биз муҳим масалалар бўйича катта илгарилашга эришдик. Бизда ҳали ишланиши керак бўлган бир қатор масалалар қолди”, деб ёзган Халилзод твиттерда.

Total Views: 318 ,

Добавить комментарий

Эрдўған АҚШ сиёсатига қадамма-қадам эргашмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Эрдўған АҚШ сиёсатига қадамма-қадам...

Закрыть