АҚШлик олимларга Хитой ва Россия ҳомийлигидаги дастурларда иштирок этиш тақиқланди

АҚШлик олимларга Хитой ва Россия ҳомийлигидаги дастурларда иштирок этиш тақиқланди

АҚШ Энергетика вазирлигидан маълум қилишларича, ўз олимлари ва ходимларига Хитой, Россия, Эрон ҳамда КХДР ҳомийлигидаги, истеъдодли кадрларни жалб этишга қаратилган дастурларда иштирок этиш тақиқланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

АҚШ энергетика вазирининг ўринбосари Дэн Бруллетт сўзларига кўра, мамлакатнинг хавфсизлик ва илм-фан соҳасидаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тақиқ тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

«Ёки биз билан, ёки улар билан ишлаш керак», — дея қайд этиб ўтди Бруллетт.

Бир қатор давлатлар томонидан ҳомийлик қилинадиган дастурларда иштирок этишга қўйилган тақиққа қўшимча равишда, вазирлик ходимлари ҳамда олимларига тегишли тадбирларга таклифнома бўйича бориш ёки бошқа мамлакатлардан бўлган ҳамкасблар билан тажриба ва билим алмашиш тақиқланади.

Total Views: 330 ,

Добавить комментарий

Қирғизистонда Россиянинг яна бир ҳарбий базаси очилиши мумкин

Қирғизистонда Россиянинг яна бир ҳарбий базаси очилиши мумкин Қирғизистоннинг Россиядаги...

Закрыть