Афғонистон ҳукумати Толибоннинг Россияга ташрифи юзасидан БМТга шикоят қилди

Афғонистон ҳукумати Толибоннинг Россияга ташрифи юзасидан БМТга шикоят қилди

Афғонистон ҳукумати БМТ санкциялар рўйхатига киритилган Толибон ҳаракати аъзоларининг Россияга ташрифи юзасидан БМТга шикоят йўллади. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.  

Телеканалнинг таъкидлашича, Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Назифулла Саларзой шикоят жўнатилганини тасдиқлаган.

Аввалроқ Москвада Афғонистон бўйича ўтган учрашув иштирокчилари тинчлик жараёнини илгари суриш учун Толибон етакчиларининг БМТ қора рўйхатларидан чиқарилишини ёқлаб чиқишган. Афғон сиёсатчиларининг анжумани 5-6 февралда бўлиб ўтган ва унда Толибон вакиллари ҳамда Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай бошчилигидаги афғон сиёсатчилари ва жамоат арбоблари делегацияси иштирок этган.  

Россия ташқи ишлар вазирлигида ушбу анжуман афғон диаспораси томонидан чақиртирилгани ва Афғонистондаги вазиятни тартибга солишнинг Москва формати давоми ҳисобланмаслиги маълум қилинган.  

Total Views: 70 ,

Добавить комментарий

Франция ва Италия ўртасида дипломатик можаро авж олди

Франция ва Италия ўртасида дипломатик можаро авж олди Франция ташқи...

Закрыть