Афринда бир кунда 8 нафар турк аскари ҳалок бўлди

Афринда бир кунда 8 нафар турк аскари ҳалок бўлди

Туркия Сурияда амалга оширилаётган «Зайтун новдаси» ҳарбий операцияси давомида 41 нафар ҳарбий хизматчини йўқотди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Нуриддин Жониқли маълум қилди, деб хабар беради «Вестник Кавказа».

Туркия ҳарбийлари 1 март куни Суриянинг Африн минтақасида курд жанггарилари билан борган жангларда катта йўқотишларга учради.

Турк ҳарбийларига кўра, жангда 8 аскар ҳалок бўлди, 13 аскар яраланди. Бу Анқара 20 январь куни Афринда курд жанггариларига қарши амалиёт бошлаганидан бери энг биринчи йирик йўқотиш бўлди.

Вазирга кўра, Озод Сурия армияси йўқотишлари сони 116 кишини ташкил этди.

«Зайтун новдаси» операцияси натижасида 615 квадрат километр майдон жангарилардан озод қилингани билдирилмоқда.

Total Views: 640 ,

Добавить комментарий

Дониёр Тошхўжаев: Энди «Тозалаш-антитеррор» бўлмайди

Дониёр Тошхўжаев: Энди «Тозалаш-антитеррор» бўлмайди Ўзбекистонда 1990-йиллар охиридан бошлаб йирик...

Закрыть