Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари «Озодлик радиоси» бўйича баёнот берди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари «Озодлик радиоси» бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифасида навбатдаги баёнот билан чиқди. 

Унинг билдиришича, Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва матбуот мустақиллигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида хорижий ОАВ фаолияти учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Сўнгги пайтда бир қатор хорижий ахборот агентликлари, жумладан, «Voice of America»нинг ўзбек хизмати, «Фергана», «Eurasianet», «China News Service» ва бошқа ташкилотларнинг мухбирлари аккредитациядан ўтказилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хорижий ахборот агентликлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари веб-ресурсларидан тўлақонли фойдаланишни таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда. Хусусан, яқинда “Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси”нинг инглиз тилидаги асосий сайтига кириш имконияти тикланди. Ушбу ҳаракатлар юртимиздаги кенг жамоатчилик ва халқаро тузилмалар, жумладан, ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир томонидан эътироф этилди, дейилади баёнотда.

“Айни пайтда, Агентлик “Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси”нинг ўзбек хизмати журналистик этиканинг умум қабул қилинган меъёрларига зид равишда фаолият юритаётганидан таассуфда эканини билдиради.

“Озодлик” таҳририятининг нохолис ва асосан ишончсиз материалларни нашр этишга қаратилган бир ёқлама ва янглиш сиёсати жамоатчилик, умуман глобал аудиториянинг чалғишига сабаб бўлиб, бу вазият кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Бундан ташқари, ижтимоий ва маиший масалаларга қасддан сиёсий тус бериш, алдов йўли билан маълумот тўплаш ҳамда аудиоёзувларни сохталаштириш ҳолатлари ҳайратланарлидир. 

Таъкидлаш жоизки, 2018 йил сентябрь ойида Тошкентда “Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси” раҳбарияти билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон икки тарафлама ўзаро манфаатли муносабатларга тайёр экани билдирилган эди. "Озодлик" журналистларига ўзларини қизиқтирган маълумотларни олишларида ва ҳукумат идоралари билан алоқа ўрнатишларида кўмаклашишни кўзда тутувчи ҳамкорлик таклиф этилган эди. Афсуски, бугунга қадар улар томонидан ҳеч қандай жавоб бўлмади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги республика ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларини журналистиканинг "виждон кодекси"га риоя этишга ва асосланмаган фикрлар, миш-мишлар тарқатилишига йўл қўймасликка такроран чақиради.

Бундан олдин, Ўзбекистонда айрим хорижий ахборот сайтлари VPN’сиз ишлай бошлагани хабар қилинганди.

Total Views: 152 ,

Добавить комментарий

Туркманистонда имомлар масжидларда президентни севишга ҳамда узоқ умр тилашга чақиришмоқда

Туркманистонда имомлар масжидларда президентни севишга ҳамда узоқ умр тилашга чақиришмоқда...

Закрыть