Анқара ҳам АҚШнинг икки вазирининг активларини музлатади

Анқара ҳам АҚШнинг икки вазирининг активларини музлатади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Анқара АҚШ адлия вазири ва ички ишлар вазирининг Туркиядаги активларини жавоб чораси сифатида музлатиб қўяди. Бу ҳақда Daily Sabah ёзмоқда.

АҚШ Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу ва Адлия вазирлиги раҳбари Абдулҳамид Гулга нисбатан шахсий санкциялар жорий этди. Бу Анқаранинг Туркияда ҳибсга олинган америкалик пастор Эндрю Брансонни озод қилиш истаги йўқлиги билан боғлиқ.

«Туркия адлия ва ички ишлар вазирининг АҚШдаги активларини музлатиб қўйиш ҳақидаги қарор мантиқсиздир. Туркия ҳам АҚШ адлия ва ички ишлар вазирларининг барча активларини музлатади», — дея айтиб ўтди Эрдўған ҳукмрон «Адолат ва ривожланиш партияси»нинг аёллар иштирокидаги қурултойида.

Эрдўған АҚШ томонидан бундай қадамни «Туркияга жиддий ҳурматсизлик», деб атади.

Total Views: 530 ,

Добавить комментарий

Вашингтон Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш учун катта пул ажратмоқчи

Вашингтон Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш учун катта пул ажратмоқчи...

Закрыть