Ҳасан Руҳоний: Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас

Ҳасан Руҳоний: Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас

Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас. Бу ҳақда Эрон президенти Япония бош вазири Синдзо Абэ билан музокаралар натижаларига кўра таъкидлаб ўтди.  

“Мен жаноб бош вазирга биз минтақада, ҳаттоки АҚШ билан ҳам, уруш бошлайдиган давлат бўлмаслигимизни айтдим. Лекин бизга қарши уруш бошлашса, бизнинг жавоб қатъий бўлади”, деб айтган Эрон президенти матбуот анжуманида. 

Шунингдек, Руҳоний Токио Эрон нефтини сотиб олишни давом эттирмоқчилигини айтган. 

“Япониянинг Эрондан нефть сотиб олишни давом эттирмоқчилиги икки давлат муносабатлари ривожини кафолатлаши мумкин”, деб айтган Эрон президенти.  

Эслатиб ўтамиз, Абэ 12 июнь куни Эронга расмий ташриф билан келди.

Total Views: 128 ,

Добавить комментарий

Қирғизистонда Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия тузилди

Қирғизистонда Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия тузилди Қирғизистон парламенти...

Закрыть