Ашраф Ғани Толибонга мамлакатда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди 

Ашраф Ғани Толибонга мамлакатда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди 

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибон ҳаракати аъзоларига Қобул, Нангарҳор ёки Қандаҳорда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

“Агар Толибон офис истаса, уни эртанги куноқ Қобулда, Нангарҳор ёки Қандаҳорда очишга рухсат бераман”, деб айтган Ғани Нангарҳор вилоятига ташрифи вақтида. “Биз мамлакатда мустаҳкам ва муносиб тинчликни таъминлаймиз”, деб қўшимча қилган президент. 

Маълум қилинишича, толиблар вакиллари ўтган ҳафта бир қатор талаблар орасида, расмий офиси бўлиши кераклиги муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Ҳаракатнинг расмий вакили Сухайл Шохиннинг таъкидлашича, толиблар Қатардаги офисининг халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши лозим, деб ҳисоблайдилар.

Total Views: 295 ,

Добавить комментарий

Польша АҚШдан 414 млн долларлик ракета қурилмаларини сотиб олишга қарор қилди

Польша АҚШдан 414 млн долларлик ракета қурилмаларини сотиб олишга қарор...

Закрыть