Қасим Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга келди

Қасим Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. 

Олий мартабали меҳмон 15 апрель куни Кўксаройда расмий кутиб олинди.  

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу маросимдан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. 

 – Қозоғистон Республикаси президенти сифатида илк давлат ташрифингизни Ўзбекистонга амалга оширганингизни юқори баҳолаймиз. Буни мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш ифодаси деб биламиз. Қозоғистон биз учун яқин қўшни, стратегик шерик. Ҳамкорлигимизнинг барча йўналишлари бўйича ижобий динамикага эришилаётганидан мамнунмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича томонларнинг позициялари мос ёки яқин экани яна бир бор ўз тасдиғини топди, дейилади хабарда.

Total Views: 108 ,

Добавить комментарий

Суданда коммендант соати ва фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Суданда коммендант соати ва фавқулодда ҳолат бекор қилинди Судандаги ўтиш...

Закрыть