Ғазо – яқиндаги босқинчи давлат билан узоқдаги душманлар ўртасида азоб чекмоқда

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Ғазо – яқиндаги босқинчи давлат билан узоқдаги душманлар ўртасида азоб чекмоқда

Устоз Ҳасан Мадҳун қаламига мансуб

Ғазо сектори аҳолисининг бугунги азоб-уқубатлари муҳокама қилинадиган хабар ёки ҳисобот эмас. Балки, кунлик ҳаёт кўринишлари дунёда аҳоли энг зич жойлашган ушбу бир парча ерда одамларнинг яшаш шароитлари ҳамда моддий ва руҳий ҳолатлари оғирлигини кўрсатмоқда. Ғазо аччиқ азоб ва ўлим ҳолатида ҳаёт кечирмоқда.

БМТнинг ривожлантириш программаси тақдим этган ҳисоботга кўра, Ғазо секторида ишсизлик нисбати 60 %ни ташкил қилади ва бу дунёдаги энг юқори кўрсатгичдир. Фаластин статистика марказий идораси ҳисоботига кўра Ғазо секторидаги қашшоқлик 38,8 %га етган. Аҳолининг 80 %и ташқаридан келадиган ёрдамга муҳтож. Бундан ташқари яҳуд вужуди томонидан чегара ўтиш пунктлари ёпилиб, секторга товар олиб кириш тўхтатилган. Шунингдек Рафах чегара пункти касаллар, мусофирлар ва хорижга ишлаш учун чиқувчиларга доим ёпиқ. Терроризмни молиялаштиришни олдини олиш баҳонасида аксар турдаги пул юборишлар ман қилинган. Бундан ташқари деҳқончилик қилинадиган ерлар ва балиқ овлаш майдонлари қисқариб кетган. Шунингдек саратон касалига чалинганлар ва ўзини ўзи ўлдириш ҳодисалари кўпайган…

Ҳатто Ғазо сектори аҳолининг зичлиги, сувининг ифлосланиши ва манбалар етишмаслиги туфайли 2020 йилга бориб яшаш учун яроқсиз бўлиб қолади деган хабарлар тарқалган ва бу ҳақида бир неча ҳисоботлар чиққан.

Бундай ачинарли вазият қаршисида охирги йилларда одамларга иқтисодий босим кучайган. Чунки яҳуд вужуди секторни қамал қилиб қўйган ҳамда Ғазо сектори ҳаёти қайта тикланишига гуруҳларнинг ўз қуролларини ташлашларини шарт қилган. Шунингдек у, масъулиятни Миср бўйнига олиши учун Ғазо секторини Миср тарафга туртишга ва икки давлат тиклаш тушунчасини муваффақиятсизликка учратишга уринмоқда. Ваҳоланки Фаластиннинг аксар территорияси яҳуд вужудига бериб юборилган. Лекин яҳудийлар яна ҳам кўпроқ нарсани талаб қилмоқдалар.

Ғазо сектори иқтисоди асослари содда бўлишига қарамай, яҳуд вужуди ўтган йиллар давомида унинг иқтисоди асосларини атайин парчалашга уринди. Масалан денгизда балиқ овлаш чегараси 6 милдан ҳам пастга тушиб кетди. Сектор аҳолисига босимни кучайтириш учун қурол ишлаб чиқаришда фойдаланилади деган баҳона остида саноат ва ишлаб чиқариш хом ашёларини олиб кириш ман қилинган. Бундан ташқари яҳуд вужуди томонидан ишлаш бекор қилингандан кейин ишчи ва ҳунармандларнинг роли ниҳоясига етган. Ғазо секторида охирги пайтларда айнан мана шу қатлам катта иқтисодий фойда келтираётган эди. Шунингдек Ғазони ёрдамлар, турли инъом эҳсонлар ва одамлардан тушган солиқлар эвазига яшаётган ҳамда қўлидан ҳеч нарса келмайдиган Фаластин маъмуриятига суянадиган қилиб қўйилган.

Маъмурият етакчиси Ғазони ҳукумат сиёсатига бўйсундириш учун халқ қаршилигидан ташқари барча қаршиликларга чек қўйиш орқали қўллаётган жазо-чоралари оловни янада алангалатган. Бу жазолардан олдин яна бир жирканч иш амалга оширилган. Унда ҳукумат ишчиларини банкларга ва банк хизматларига алоқадорлиги янада кучайтирилган. Агар маош камайтирилса, қолгани асосий эҳтиёжга ҳам етмайди. Шунингдек Ҳамас ҳукумати солиқларини йиғиб олиш орқали фойдаланаётган бошқа соҳаларни ҳам ҳаракатлантираётган пул айланмаси тўхтатиб қўйилган.

Сектор аҳолисининг аҳволи шундай аянчли ва фожиали бўлишига қарамай, Фаластин маъмурияти уларга нисбатан жазо чораларини жорий қилишда давом этмоқда. Ҳукумат «бўҳронларга Ҳамас ҳаракати сабабчи» деган баҳона билан Ғазо аҳолисининг унга босим қилишини ва унга қарши чиқишини хоҳламоқда. Ҳамас ҳаракати жиловланганига ҳам қаноат қилмасдан ҳукумат ҳанузгача солиқларни топширишни талаб қилиб безор қиляпти. Зеро, адолатсиз солиқлар ва электр энергияси таъминотининг қисқариши Ғазо сектори бўҳронини кучайтирмоқда.

Аммо ғазо секторидаги тижорий ва иқтисодий лойиҳаларнинг аксарияти бир неча йиллардан бери муваффақиятсизлакка юз тутмоқда. Масалан Сисий президент бўлиб, Ҳамасга қаршилигини билдирганидан кейин бир неча йиллардан бери ташқаридан бўладиган ёрдам тўхтатиб қўйилган. Ҳамас учун ер ости орқали қилинаётган тижорат ҳам тўхтаб қолди. Шунинг учун Ҳамас молиялаштириш учун одамларга улкан солиқлар солишдан бошқа йўл топа олмай қолди.

Жазо чоралари, яҳуд вужуди томонидан қилинаётган қамал, зулматли келажакдан қўрқиш ва ишсизликнинг ортиши туфайли одамлар қўлида пул оқимининг озайишидан сотиш ва сотиб олиш тўхтаб қолди. Бир неча ойдан бери давом этиб келаётган иқтисодий емирилиш ҳолатига кириб қолиш, бозорларнинг бўшаб қолиши, ширкатлар беркилиши ва эксплуатация харажатларини кўтара олмагани туфайли эгаларининг иш ташлаши, ҳамда хоҳ ишчилар, хоҳ савдогарлар ва хоҳ оддий шахслар бўлсин, қарздорларнинг кўпайиши босимни кучайтирди ва одамлар орасида хавфсизликни хатар остига қўйди.

Аммо Фаластин ва Ғазо аҳолисига энг катта босим беришда қарор соҳиби бўлган Америкага келсак, унинг позицияси «аср келишуви» танилган келишувда кўринди. Бу келишув Фаластин масаласини бир нечта масалага, бўлиб уларни битта-битта якунлашда намоён бўлади. Шунинг учун у Фаластин ва Ғазо аҳолисига яна босимни кучайтирди.

Чунки Трамп Қуддус ҳақида қарор қабул қилганидан кейин, Америка Фаластинга ёрдам кўрсатиш агентлигини тугатиш ва молиявий ёрдамни камайтириш орқали қочқинлар масаласини якунлашга киришди. Ҳатто Америка элчиси Жейсон Гринблатт айтганидек, Фаластинга ёрдам кўрсатиш агентлигининг ишини тугатиш учун жадвал тузишга келишилди.

Маълумки қочқинлар муаммосига боғлиқ Фаластинга ёрдам кўрсатиш агентлигининг иши тўхтатилиши аксар минтақаларга ўз таъсирини кўрсатади. Чунки, Ғазо сектори бошқа минтақаларга солиштирганда катта қамоқхонага ўхшайди.

Аммо яҳуд вужуди сўнгги кунларда халқаро ташкилотларнинг Ғазо секторига ёрдам кўрсатишига рухсат беришини айтаётгани ва Гринблатт Қатар давлатининг Ғазога 9 миллион доллар ёрдам қилишини мақташи Америка ва яҳудийлар сиёсатидир. Бу сиёсат шундан иборатки, улар халқаро ташкилотларни қочқинлар муаммоси ва уларнинг қайтиш ҳуқуқини тамсил этадиган сиёсий соҳада эмас, балки ёрдам соҳасида ишлайдиган агентликларга айлантиришмоқчи. Бу нарса Нетаньяху вазирларига бу йил ўз стратегияларини Фаластинга ёрдам кўрсатиш агентлигини бекор қилиш асосига қуришларини буюришида ҳам кўринди.

Ғазо аҳолисини қийнаётган тазйиқ сиёсати «Аср келишуви»га ва Фаластин масаласини якунлаш ҳақидаги таклифларга бориб тақалади. Шунингдек Ғазо сектори майдонини Синай ҳисобига кенгайтириш масаласига бориб тақалади. Бу нарса ўз халқига қарши ва терроризмга қарши кураш номи остида сохта террорчиларга қарши армияни ишга солган Миср президенти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Айни пайтда Мисрнинг душмани ва Миср армиясининг душмани Миср президентини қўллаб-қувватлаётган Америка ва яҳуд вужудидир.

Ғазо сектори инқирозининг ечими икки қисмда гавдаланади:

Биринчиси: «Аср келишуви»ни ҳамда Саудия ва Миср ҳокимлари каби Американинг минтақадаги малайлари босимини инкор қилишда ўз аксини топган тезкор ечим.

Иккинчиси: Кескин ечим бўлиб, у Умар ибн Хаттоб, Салоҳиддин Айюбий ва Қутзларнинг тутган йўлидир. Бу ечим кофир Ғарбга тобеликдан озод бўлиш, уни мусулмон юртлардан қувиб юбориш ва у ўрнатган ҳокимлар ва яҳудийларни қувиб юбориш деганидир. Бу эса армия кучи ва исломий мафкура кучи билан, ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш билан амалга ошади.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 725 ,

Добавить комментарий

Ўрта ер денгизи шарқидаги нефть ва табиий газ устидан ҳукмронлик

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم Роя газетаси: Ўрта ер денгизи шарқидаги...

Закрыть