БАА ширкати Венесуэла банкидан уч тонна олтин сотиб олганини маълум қилди

БАА ширкати Венесуэла банкидан уч тонна олтин сотиб олганини маълум қилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Noor Capital ширкати Венесуэла марказий банкидан уч тонна олтин сотиб олгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ташкилотнинг твиттерида хабар берилган. 

Баёнотга кўра, 21 январь куни амалга оширилган харид маҳаллий қонунчилик ва халқаро нормаларга зид эмас.

«Noor Capital қандайдир ноқонуний ёки тақиқланган битимларда иштирок этмайди», — дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, келажакда компания Венесуэладаги вазият ҳал бўлмагунга қадар ҳар қандай операциялардан воз кечади.

Total Views: 288 ,

Добавить комментарий

АҚШ Мадурони тезроқ Венесуэлани тарк этишга чақирди

АҚШ Мадурони тезроқ Венесуэлани тарк этишга чақирди АҚШ Николас Мадурони...

Закрыть