Бакир Бўздоғ: АҚШ икки хил стандарт кўрсатмоқда, бунга индамай қараб туриб бўлмайди

Бакир Бўздоғ: АҚШ икки хил стандарт кўрсатмоқда, бунга индамай қараб туриб бўлмайди

АҚШ Туркияга БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича резолюциясини ўқиб чиқишни таклиф этиш билан икки хил стандартни намойиш этмоқда. Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ шундай фикр билдирди. У АҚШнинг ўзига резолюцияни қайтадан ўқиб чиқишни маслаҳат қилган.

Бундан аввалроқ АҚШ Давлат департаменти вакили Ҳезер Науэрт «Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашиинг Сурия ҳудудида ўт очишни 30 кунга тўхтатиш ҳақидаги резолюциясини яна бир бор диққат билан ўқиб чиқиши кераклиги»ни айтганди. У бу орқали турклар Афринда ҳарбий ҳаракатларни давом эттираётганига ишора қилган.

«Биз ўқиб чиққанмиз. Уни (БМТ ХК резолюцияси) уларнинг (АҚШ) ўзи ўқиб чиқиши керак. У ерда Африн ҳақида сўз йўқ. БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу қарори террорчиларга қарши амалиётларга тааллуқли эмаслиги айтилган, Туркия эса тинчликни таъминлаш учун террорчиларга қарши кураш олиб бормоқда. Террорчиларнинг ҳаммаси террорчи, уларни яхши ёки ёмонга ажратиш хато. АҚШ икки хил стандарт кўрсатмоқда, бунга индамай қараб туриб бўлмайди. «Зайтун новдаси» амалиёти вақтида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани йўқ», деган вазир ўринбосари журналистларга.

У БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси Туркиянинг Африндаги ҳарбий амалиётларига таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаган.

«Биз бу қарорни мамнуният билан қарши олдик. Бу қарор Шарқий Ғутадаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган қарордир… АҚШ каби Туркия ҳам террорчиларни нишонга олган. Лекин АҚШ қарши курашмаётган террорчиларга қарши курашмаслик керак деган гапда мантиқ йўқ», дея қайд этган Бакир Бўздоғ.

Total Views: 612 ,

Добавить комментарий

Ашраф Ғани толибон ҳаракатини сиёсий гуруҳ сифатида тан олишга тайёр

Ашраф Ғани толибон ҳаракатини сиёсий гуруҳ сифатида тан олишга тайёр...

Закрыть