Бангладешда ишчилар иштирокидаги норозилик намойиши полиция тарафидан бостирилди

Бангладешда ишчилар иштирокидаги норозилик намойиши полиция тарафидан бостирилди

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида тикув фабрикаларининг ходимлари тўртинчи кун йўлларни тўсмоқда. Улар иш ҳақини оширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.

Ўз навбатида, полиция намойишга чиққанларни тарқатиш учун водомётлар, кўзни ёшлатувчи газ ва дубинкалардан фойдаланмоқда.

Хитойдан кейин дунё бўйича иккинчи ўринда турувчи кийим-кечак экспортчиси Бангладеш ҳукумати энг кам ойлик иш ҳақини ошириш ҳақидаги талабларни кўриб чиқишини маълум қилди.

Намойишлар давомида бир нафар ишчи ҳалок бўлди, ўнлаб фуқаролар жабрланди.

Дастлаб полиция намойишчиларни тарқалиш ва йўлларни очишга кўндиришга уринган. Бироқ намойиш иштирокчилари уларга тош ва таёқлар ота бошлагандан сўнг, полиция кўзни ёшлатувчи газни қўллай бошлаган. Ҳозирда вазият назоратга олинган, ишчилар тарқалган.

Сентябрь ойида ҳукумат тикув саноати ишчилари энг кам иш ҳақини 2019 йилда 51 фоизга — ойига 95 долларга ошириш ҳақида эълон қилган эди. Бу 2013 йилдан буён энг кам иш ҳақининг илк бор оширилишидир.

Бироқ ишчилар меҳнат ҳақининг оширилиши мазкур соҳада банд бўлган 3,5 миллиондан ортиқ ишчининг кичик фоизига дахл қилади деб ҳисобламоқда.

Total Views: 334 ,

Добавить комментарий

Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас

Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш...

Закрыть