Bloomberg: Москвадан Венесуэлага учган самолётга 20 тонна олтин юкланди

Bloomberg: Москвадан Венесуэлага учган самолётга 20 тонна олтин юкланди

Москвадан Венесуэла пойтахти Каракасга қандай мақсадда учиб боргани номаълум бўлган Nordwind ширкатига қарашли самолёт 31 январь куни яна Москвага қайтди. Бу ҳақда Flightradar хизмати маълум қилди.

Bloomberg нашрининг билдиришича, бортида ҳеч қандай йўловчи ва юк бўлмагани иддао қилинган Boeing 777 Каракасга 29 январда учиб келган эди. Венесуэла ҳукумати Москвадан самолёт учиб келгани тўғрисидаги маълумотни инкор қилган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Россия ҳукуматининг бундан хабари йўқлигини айтган.

Бироқ Венесуэла парламенти депутати Хосе Гeрра Марказий банк мамлакатдан 20 тонна олтинни Россияга олиб чиқиб кетиш учун бу самолётни жўнатганини билдирган эди.

Bloomberg нашрининг манбаси Марказий банк бу самолётга 20 тонна олтинни юклаганини айтган. Бу Венесуэла олтин заҳирасининг 20 фоизини ташкил қилади.

Total Views: 260 ,

Добавить комментарий

Майк Помпео Венесуэла ҳарбийларига чақириқ билан чиқди

Майк Помпео Венесуэла ҳарбийларига чақириқ билан чиқди АҚШ давлат котиби...

Закрыть