БМТнинг собиқ ходими: АҚШ БМТ орқали бошқа давлатларга босим ўтказади

БМТнинг собиқ ходими: АҚШ БМТ орқали бошқа давлатларга босим ўтказади  

БМТнинг собиқ махсус маърузачиси Альфред де Зайас The Independent нашрига берган интервьюда Венесуэладаги иқтисодий инқирознинг бош сабаби АҚШ томонидан киритилган санкциялар эканлигини айтди.

Де Зайас БМТнинг охирги 21 йилда Венесуэлада бўлган биринчи вакилидир. Жумладан, у Венесуэлага жорий инқироз бошланишидан аввал, 2017 йил охирида ташриф буюрган. У ташриф вақтида нафақат Венесуэла ҳукумати вакиллари, балки мамлакатда ишловчи нотижорат ташкилотлари, мухолифат, олимлар, фаоллар, черков, бизнес ва БМТнинг маҳаллий бўлимлари вакиллари билан суҳбатлашган.

“Санкциялар ҳалокатлидир”, деб айтган де Зайас интервьюда ва улардан аҳолининг энг ночор қатламлари энг кўп азият чекишини таъкидлаб ўтган. 

У Лотин Америкаси давлатига сафаридан кейин БМТга сафари ҳақида ҳисобот тақдим қилган ва унда Халқаро жиноий суд АҚШ санкциялари инсониятга қарши жиноятлиги бўйича тергов ўтказиши кераклигини таклиф қилган. Унинг фикрича, санкциялар БМТ маъқулловисиз қабул қилингани учун ҳам ноқонунийдир. “Замонавий иқтисодий санкциялар ва блокада ўрта асрларда шаҳарларнинг қамал қилинишига ўхшашдир”, деб айтган БМТнинг собиқ ходими.

Унинг айтишича, БМТда унинг ҳисоботи инобатга олинмаган, ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари эса у билан учрашишдан бош тортган. Де Зайаснинг фикрича, бунинг сабаби унинг хулосалари Венесуэла тузумнинг ўзгартирилишига муҳтожлиги ҳақида тарқалган фикрларга зидлиги, БМТ эса мамлакатдаги тузумни қораловчи ва уни ағдаришга чақирувчи ҳисоботлардан манфаатдор эканлигидадир.

Де Зайаснинг айтишича, бу жараёнда бош ролни президент Николас Мадурони ағдаришга уринаётган АҚШ ўйнайди. БМТ собиқ ходимининг таъкидлашича, АҚШ БМТда “давлатлар қўлларини қайириб” ва уларни иқтисодий оқибатлар билан қўрқитиб, уларни ўзига фойдали тарзда овоз беришга мажбурлайди.

Де Зайаснинг таъкидлашича, гап шундаки, АҚШ Венесуэлага улкан маблағлар киритган, бироқ мамлакатдаги миллийлаштиришдан кейин Венесуэла саноатига эгаликни қўлдан чиқарган ва уни қайтаришга уринмоқда.

“Агар Венесуэлада табиий захиралар бўлмаганда, ҳамманинг Чавес ва Мадуро ёки яна бошқа бир кимга тупургани бўларди”, деб айтган де Зайас. У сўзлари интиҳосида халқаро ҳамжамиятни вазиятни ўнглаш учун Венесуэлага санкциялар ва давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишлар билан босим ўтказмай, у билан мулоқот олиб боришга чақирган ва АҚШ ҳамда Британиянинг бошқа давлатлар ишларига аралашувини танқид қилган.  

Total Views: 210 ,

Добавить комментарий

Туркманистонга Қуръон китоби олиб кирмоқчи бўлган аёл сўроққа тутилди

Туркманистонга Қуръон китоби олиб кирмоқчи бўлган аёл сўроққа тутилди Ашхобод...

Закрыть