Болтоннинг суриялик курдлар ҳақидаги баёноти Эрдўғанга ёқмади

Болтоннинг суриялик курдлар ҳақидаги баёноти Эрдўғанга ёқмади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг мамлакати АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жон Болтоннинг суриялик курдларга ҳужум ҳақидаги баёнотини қабул қила олмаслигини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Эрдўған шунингдек, Болтон Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши учун Туркияга шарт қўйиб «жиддий хато» қилганини айтди. У Туркия суриялик курдлар гуруҳлари борасидаги масалада ҳеч қачон муроса қилмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Болтон агарда Туркия суриялик курдларга ҳужум қилмасликка ваъда бермаса, АҚШ Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмаслигини билдирганди.

Нашр маълумотларига кўра, Туркия Сурия шимолидаги 22та ҳарбий базанинг курдлар қўлига топширилишини қабул қила олмайди.

Болтон Туркияга икки кунлик ташриф билан келган бўлиб, Туркия президенти расмий вакили Иброҳим Қалин билан музокаралар ўтказди.

Total Views: 64 ,

Добавить комментарий

Жон Болтон Сурия масаласини муҳокама қилиш учун Анқарага келди

Жон Болтон Сурия масаласини муҳокама қилиш учун Анқарага келди АҚШ...

Закрыть