Британия ва Россия муносабатлари ёмонлашди

Британия ва Россия муносабатлари ёмонлашди

Британиялик юқори мансабли амалдорлар ва қироллик оиласи аъзолари Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионатига бормайди. Бу ҳақда Британия бош вазири Тереза Мэй парламентдаги эшитувлар вақтида хабар берди.

Британия Россия билан мулоқотни бутунлай узишдан манфаатдор эмас, бироқ мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди, дея маълум қилди Тереза Мэй.

Шунингдек, Британия Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Лондонга ташриф буюриш бўйича юборилган таклифномани бекор қилди.

Мэйнинг билдиришича, Британия Россия билан барча икки томонлама алоқаларни тўхтатмоқда.

«Бизда Россия билан муносабатларда жуда оддий ёндашув: «Ишон, лекин текшир». Биз Россия ва Британия ўртасида юқори даражадаги барча режалаштирилган икки томонлама алоқаларни тўхтатамиз», — дея айтиб ўтди у.

Бундан ташқари, Британия ҳукумати Россияга тегишли хусусий самолётларни текширишни кучайтиради, шунингдек, Бирлашган Қироллик хавфсизлигига таҳдид ҳақида маълумот пайдо бўлса, барча давлат активларини музлатиб қўяди.

Шунингдек Британия россиялик 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда бош вазир Тереза Мэй парламентдаги эшитувлар давомида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Британияга Скрипаль иши бўйича ишонч туғдира оладиган жавоб тақдим этмаган.

Еврокомиссия эса келаси ҳафтада собиқ разведкачининг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиши мумкин. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди.

The Independent нашрининг ҳукуматдаги манбага асосан хабар беришича, Мэй Россияга «иқтисодий уруш» ҳам эълон қилиши мумкин. 

Total Views: 1064 ,

Добавить комментарий

Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини ҳам ишдан ҳайдамоқчи

Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини ҳам ишдан ҳайдамоқчи АҚШ президенти...

Закрыть