Британиядаги исломий мактабга ҳужум қилиниши ва Қуръон саҳифаларининг йиртиб ташланиши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Британиядаги исломий мактабга ҳужум қилиниши ва Қуръон саҳифаларининг йиртиб ташланиши

Ҳижрий 1440 йил 22 ражаб, милодий 2019 йил 29 март жума куни Ал-Жазира нет веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Британиянинг Ньюкасл шаҳридаги исломий мактаб қарийб икки ой мобайнида иккинчи марта ирқий ҳужумга учради. Мусулмонларга нисбатан нафрат тобора кучайиб бориши доирасида содир этилган бу ҳужумда Қуръон нусхалари йиртиб ташланди…

Олти шахс мактаб мадрасасига бостириб кириб, дераза ойналарини парчалашди. Сўнг, Қуръон нусхаларини йиртиб ташлашгач, атрофга ёнувчан модда сепиб, масжидни ёқиб ташлаш билан таҳдид қилишди… Яхши ҳамки, қўшнилар полицияга хабар қилишди, дейди мактаб мудири имом Абдулмуҳит Онадўли ахборот агентлигига.

Абдулмуҳитнинг айтишича, ҳужум содир этганлар бир-бирларига булар «мусулмон террорчилар», дейишган ҳамда мусулмонларни ҳақорат қилувчи ирқий сўзларни айтишган.

Абдулмуҳит мактабга қарши қилинган айни ҳужум икки ой ичида иккинчи марта содир этилаётганига эътиборни қаратар экан, мактабнинг мамлакат шимолида ягона исломий мактаб бўлгани эътиборидан, бундан ҳам каттароқ ҳужум бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди».

Роя газетаси шарҳи:

Масала террор ва қатли ом қурбонларига тааллуқли бўлган пайтда, иккиюзламачи илмоний сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалари шу пайтга қадар «терроризмга қарши кураш», деган чўпчакни бизга тиқиштириб келишди. Бироқ, Ироқ, Сурия, Мьянма, Ҳиндистон ва Янги Зеландияда бу курашнинг миси чиқди. Зеро, ҳужум қурбонлари мусулмонлар бўлса, бу ҳужумни террорчилик, деб аташмайди. Аслини олганда, айни ҳужумларга ҳам уларнинг мана шу «терроризмга қарши кураш»лари жавобгар ва бу ҳужумлар шу курашлари сабабли келиб чиққан. Ёлғондан терроризмга қарши, дейишаётган бу кураш зимдан шунга далолат қиладики, бу курашда ҳалок бўлган мусулмонлар терроризм қурбонлари бўлиши мумкин эмас, аксинча, терроризм тарғиботчилари бўлишлари керак! Ҳа, бир сиқим капиталист-бойларга ўзларининг шахсий ютуқлари йўлида бутун дунё халқларидан фойдаланиш имкониятини бериб қўйган тузум мана шу илмоний капиталистик системадир. Бу имконият оқибатининг қандай бўлиши ва оддий инсонлар азоб-уқубатда яшашлари айни система учун қизиғи йўқ.

Роя газетасининг 2019 йил 3 апрел чоршанба кунги 228-сонидан

Total Views: 128 ,

Добавить комментарий

Суданда Авад ибн Авф Муваққат ҳарбий кенгаш раислигини топширди

Суданда Авад ибн Авф Муваққат ҳарбий кенгаш раислигини топширди Судандаги...

Закрыть