Британиялик дипломатлар Россиядан чиқариб юборилмоқда

Британиялик дипломатлар Россиядан чиқариб юборилмоқда

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британия элчихонасининг 23 нафар дипломатик ходимидан Россия ҳудудини бир ҳафта муддат ичида тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда РФ ТИВ сайтида хабар берилди.

«Британиянинг Москвадаги элчихонаси 23 нафар дипломатик ходими бир ҳафта муддат ичида мамлакатдан чиқиб кетиши лозим», — дейилади ташқи сиёсат идораси хабарида.

ТИВдан таъкидлашларича, бундай чоралар «Британия томонининг провокацион ҳаракатлари ҳамда Британиянинг Солсбери шаҳрида 4 март куни ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши туфайли Россия Федерациясига қўйилган асоссиз айбловлар туфайли» қабул қилинган.

Total Views: 670 ,

Добавить комментарий

Трамп Хитойни жиғига тегяпти. Тайвань бўйича янги қонун имзоланди

Трамп Хитойни жиғига тегяпти. Тайвань бўйича янги қонун имзоланди АҚШ...

Закрыть