Човушўғли: АҚШ курдлар билан ришталарни узишга қийналяпти

Човушўғли: АҚШ курдлар билан ришталарни узишга қийналяпти

Анқара Суриянинг шарқида ўтказишни режалаштирган антитеррор операцияси кечикмади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Човушўғли АҚШ президенти Дональд Трампнинг америкалик ҳарбийларни Сурияда олиб чиқиш ҳақидаги қарорини шарҳлар экан, Вашингтон “террорчи” ташкилот – “Курдистон ишчи партияси”нинг Суриядаги қаноти бўлмиш YPG билан ришталарни узишга қийналаётганини айтди.

«Террорчи ташкилотлар билан бунчалик яқин бўлиш оқибатида америкаликлар улар билан алоқаларни узишга қийналяпти», – деди Туркия ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, Човушўғли бир қатор давлатлар Вашингтонни Суриядаги қўшинларни олиб чиқиш фикридан қайтаришга уринаётганини билдирди.

Total Views: 250 ,

Добавить комментарий

Бангладешда ишчилар иштирокидаги норозилик намойиши полиция тарафидан бостирилди

Бангладешда ишчилар иштирокидаги норозилик намойиши полиция тарафидан бостирилди Бангладеш пойтахти...

Закрыть