Дэвид Гольдфейн: Биз бир неча йилдан кейин коинотдан зарбалар берамиз

Дэвид Гольдфейн: Биз бир неча йилдан кейин коинотдан зарбалар берамиз

Коинотда уруш бир неча йил масаласидир, деб айтди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи Дэвид Гольдфейн. У бу ҳақда Флоридада 34-марта ўтаётган Ҳарбий-ҳаво кучлари уюшмаси симпозиуми ва Технологиялар кўргазмасида гапирди, деб хабар бермоқда Space News.

Ҳарбий ўз нутқида АҚШ коинот ҳудудида устунликка эришиши лозимлигини айтган.

“Биз бир неча йилдан кейин коинотдан зарбалар берамиз, деб ҳисоблайман. Ва биз – АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бу янги баҳсли ҳудудда жанговар ҳаракатларни бошқариши лозим бўлган қўшинлар тури ҳисобланамиз. Бу – мамлакат биздан талаб қилаётган нарсадир”, деб айтган Гольдфейн.

Унинг фикрича, АҚШнинг ўт очиш қудратини ошириш учун барча йўналишларда: ҳавода, ерда, денгизда, киберҳудуд ва коинотда разведка ҳамда коммуникация имкониятларини интеграция қилиш лозим.

Гольдфейннинг айтишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қўмондонларнинг янги авлоди зарур. 

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 2018 йилги коинот дастурлари учун бюджети 7,75 млрд долларни, яъни 2017 йилгига нисбатан 20 фоиз кўпроқни ташкил қилади. Кейинги йилда бу қийматни 8,5 млрд долларгача ошириш режалаштирилган. 

Total Views: 776 ,

Добавить комментарий

Собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ИИВга қайтди

Собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ИИВга қайтди 1991-2005 йилларда...

Закрыть