ДХХ раиси ишдан олинди. Унинг устидан жиноят иши очилган

ДХХ раиси ишдан олинди. Унинг устидан жиноят иши очилган

11 февраль куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод қилинган 53 яшар Ихтиёр Абдуллаев жиноят иши фигурантига айлангани тўғрисида Озодликка Ўзбекистон ҳукуматига яқин, бир-биридан мустақил учта манба иддао қилди.

Айни пайтда Ўзбекистон президентининг Интернетдаги расмий саҳифасида Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани, бир йилда бўйин ва умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказгани ортидан лавозимидан озод қилингани билдирилди.

Генерал-лейтенант Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган. У аввалроқ ўз лавозимидан озод этилган Ихтиёр Абдуллаев ўрнини эгаллади. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган йиғилиш вақтида бу ҳақда маълумот берган.

Озодлик суҳбатлашган ва исми эфирда айтилишини истамаган мулозимга кўра¸ “ДХХ раиси сифатида бир йил ишлаган Ихтиёр Абдуллаев айни ташкилотнинг ўнлаб ходимлари устидан жиноят иши очилиб қамоққа олингани ортидан ишдан бўшатилган”.

Мулозимнинг айтишича¸ Ихтиёр Абдуллаев ҳозирча "иқтисодий жиноятларни содир қилганликда" гумонланмоқда.

Озодлик суҳбатлашган бир-биридан мустақил икки нафар мулозимнинг билдиришича¸ Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 205-моддаси (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”), 210-модда (“Пора олиш”) ва 211-модда (“Пора бериш”) бўйича жорий йилнинг 8 февралида жиноят иши очилган.

Суҳбатдошлар иддаосига кўра¸ бу жиноят иши январь ойида қамоққа олинган ДХХ ходимлари¸ хусусан ДХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов кўрсатмаларига асосланган.

Суҳбатдошлар иддаосига кўра¸ жиноят иши республика ҳарбий прокуратураси тарафидан очилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси бу борада "ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини" 11 февраль куни маълум қилди.

Total Views: 557 ,

Добавить комментарий

Си Цзипьпин Хитой армияси жанговар тайёргарлигини яхшилашга қаратилган қонунни имзолади

Си Цзипьпин Хитой армияси жанговар тайёргарлигини яхшилашга қаратилган қонунни имзолади...

Закрыть