Дипломатик шармандаликми ёки хорликми?

Дипломатик шармандаликми ёки хорликми?

Куни кеча АҚШ давлат президенти Доналд Трамп ўзининг твиттер ҳисобидан Туркия ҳукуматига мурожаат қилди: “Америкада олийжаноблиги билан танилган ва насроний етакчи бўлган роҳиб Брансон ҳеч бир сабабсиз Туркияда суд қилиняпти ва тазйиққа учраяпти. Уни жосус дейишяпти, мен ундан ҳам каттароқ жосусман. Умид қиламанки уйига ва гўзал оиласига қайтишига ижозат берилади”.  Бир неча кундан кейинги твитида эса “Агар Брансон қўйиб юборилмаса Туркияни оғир санкциялар кутяпти” деб ёзди. АҚШ вицепрезиденти Майк Пенснинг дўсти экани айтилган  роҳиб Брансон учун кейинчалик Пенснинг ўзи ва ташқи ишлар вазири Помпео бир неча марта Туркияни оғир санкциялар ва бошқа жазолар билан таҳдит қилди.

Мен ушбу мақолада Туркияда миссионерлик фаолияти олиб борган роҳиб Брансоннинг нима учун қўлга олингани, ёки қандай қўлга олинганию, суд жараёнига эътибор қаратмоқчи эмасман. Бироқ ушбу воқеадан хабардор бўлмаган ўқувчилар учун қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман: Измирдаги бир черковда роҳиблик фаолияти олиб борган Эндрю Брансон 2016 йилнинг 9 декабрида Гулен жамоати (FETÖ)га аъзоликда айбланиб ҳибсга олинди. Ҳибсга олинишидан олдинроқ бир неча марта Туркияда "террор" ташкилоти деб эълон қилинган Гулен ҳаракати ва ПКК (Курдистон Ишчилар Партияси) ҳақида ижобий гаплар айтганлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.  Брансонга маҳкама томонидан қўйилган айблов: “давлатнинг махфий тутилиши керак бўлган маълумотларини сиёсий ёки ҳарбий жосуслик мақсадида тўплаш, Туркия олий мажлисини йўқ қилишга ташаббус қилиш ва конституцион тузумни ўзгартиришга уриниш”.

   Туркия ва АҚШ ўртасидаги дипломатик муаммоларга сабаб бўлган рохиб Брансонни қўйиб юборишни дастлаб президент Трамп талаб қилганида Эрдўған: “Биздан роҳибни сўрашяпти. Уларда ҳам бизнинг бир роҳиб бор (Фатҳуллоҳ Гуленни назарда тутяпти). Уни бизга беринглар десак овозлари чиқмай қолади”, деб роҳибни берилмаслигига урғу берган эди.

   Туркия маҳкамаларининг роҳибга қўйган айбловларига разм солган киши, роҳибнинг камида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кераклигини тушиниб етади. Бироқ не кўз билан кўрингки, соғлиқ баҳонаси билан уй қамоғига маҳкум қилинди. Бироқ АҚШ ҳукумати бунинг етарли эмаслигини айтди. Келгуси кунларда Америкагача кузатиб қўйишса ҳеч ажабланманг! Чунки бу Америка ахир. 

Энди ўз-ўзидан савол туғилади: Нега энди мусулмонларни ичига кириб олиб, турли жирканч фаолиятлар олиб борган бир америкалик, кимларнингдир босими сабабли қўйиб юборилади-ю, 20 йилдан буён сабабсиз турмаларда умрлари хазон бўлаётган туркиялик (1997 йилги воқеаларда хибсга ташланган) мусулмонлар қўйиб юборилмайди? Нега энди кофир Трампнинг твиттердаги бир оғиз сўзи билан Туркия давлатида жосуслик қилган чет-эллик қўйиб юборилади-ю, Гулен ҳаракатига мансуб бўлган суд ва прокурорларнинг асоссиз айбловлари сабабли зиндонларга ташланган юзлаб бошқа исломий жамоларнинг аъзолари қўйиб юборилмайди? Нега энди Брансон деган кофир қилган жинояти кундай равшан бўлатуриб қўйиб юборилади-ю, 2016 йилда давлат тўнтариш уринишига аралашганликда айбланиб хибсга олинган минглаб бегуноҳ Туркия фуқароси қўйиб юборилмаяпти? (Бунга яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин.)

Нега? Чунки у Америка-да. Чунки Брансоннинг орқасида Трамп бор-да. Мусулмонларнинг орқасида ким бор? Ҳеч ким! Агар мусулмонларнинг Халифаси бўлганида бутун оламдаги мусулмонлар бунчалик хор бўлармиди? Йўқ албатта.

Бугун бир аҳмоқ роҳиб учун улкан АҚШдай давлат оёққа турганини кўриб ҳавасимиз келди-а? Шахсан мени ҳавасим келди. Қанийди биргина мусулмонни ҳимояси учун бор кучини ишга соладиган давлатимиз бўлганида эди дегим келди. Хорижга ишлагани бориб ҳаққига, номусига, динига тажовуз қилинаётган мусулмонларни кўриб, қани энди биз учун ҳам жон куйдирадиган раҳбаримиз (Халифамиз) бўлганида эди дедим ичимда! Мусулмонларнинг мана шундай давлати ва раҳбари бўлган албатта. Лекин олдинроқ. Хорун ар-Рашид каби, Халифа Мўътасим каби биргина фуқароси учун бутун армиясини оёққа турғизган бизнинг ҳам Халифаларимиз бор эди! Бироқ уммат қадрига етмади ва мана шу кунларга тушиб қолди.

Энди мана шу ўтмишдаги кунларнинг қайтиб келишини хоҳласак, ўша азизликка бизни олиб чиққан нарсага, яъни Исломга бутунлай қайтишимиз шарт! Бу эса фақатгина ўша азизликнинг пайдеворини қуриб берган Расули Акрам САВ ва у кишининг саҳобалари йўлига эргашишлик билангина амалга ошади.  Агар кутиб ўтираверсак хорлик бизларни, яъни Ислом умматини ҳеч қачон тарк этмайди.

إِنَّ اللَّـهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

“Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (13-11)

Валҳамдулиллаҳи роббил аламин.

Муҳаммад Амин

Total Views: 850 ,

Добавить комментарий

Трамп ва НАТО саммити

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Саволга жавоб Трамп ва НАТО саммити...

Закрыть