Дониёр Тошхўжаев: Энди «Тозалаш-антитеррор» бўлмайди

Дониёр Тошхўжаев: Энди «Тозалаш-антитеррор» бўлмайди

Ўзбекистонда 1990-йиллар охиридан бошлаб йирик байрамлар арафасида ўтказиб келинган «Тозалаш-антитеррор» тадбири тўхтатилди. Бу ҳақда пайшанба куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.

«Тозалаш-антитеррор» тадбирлари Мустақиллик байрами, Конституция куни, Янги йил, Наврўз байрами ва бошқа байрамлар олдидан ўтказилган.

Ушбу операциянинг ўрнига, 14 февралдаги президентнинг Тошкентда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарори билан назарда тутилган «Хавфсиз ҳудуд» комплекс тадбири жорий этилди, деб ёзмоқда Газета.uz.

ИИББ бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, 15 йилдан ортиқ вақт давомида ўтказиб келинган «Тозалаш-антитеррор» операцияси номи 1999 йил февраль ойида воқеалари билан боғлиқ бўлган. Ўшанда пойтахтда бир нечта портлаш юз берган ва одамлар ҳалок бўлган.

«Энди «Тозалаш – антитеррор» операцияси бўлмайди. Вазифалар ҳам энди бошқача», — деди Дониёр Тошхўжаев. 

ИИББ раҳбарияти вакилининг қўшимча қилишича, «аниқ йўналтирилган» паспорт-виза назорати бундан буён бўлмайди.

«ИИБ ходимлари секторларда оилаларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганишади ва қандайдир бузилишлар бўлса, улар бўйича иш кўради. Маслаҳат бериш, ёрдам кўрсатиш, инсонни рўйхатдан ўтказиш лозим бўлса, биз буни қиламиз. Энди пропискаси бўлмаган киши аниқланса, уни дарҳол расмийлаштириш бўлмайди. Аввалига огоҳлантириш берилади», — деди Дониёр Тошхўжаев. 

Total Views: 880 ,

Добавить комментарий

Шарқий Ғутада 10 кун ичида 770 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган

Шарқий Ғутада 10 кун ичида 770 дан кўпроқ одам ҳалок...

Закрыть