Эй Шом аҳли! Жиноятчи учлик давлатларига алданманг чунки улар сизга нисбатан на аҳда на бурчга боқишади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шом аҳли! Жиноятчи учлик давлатларига алданманг чунки улар сизга нисбатан на аҳда на бурчга боқишади

Учлик давлатлари (Эрон, Россия ва Туркия) муборак Шом қўзғолонига барҳам бериш, озод этилган минтақаларни макр ва нопок йўллар билан қонхўр режимга тиз чўктириб бериш вазифасини олишди. Масалан, Фурот қалқони, деган алдов орқали Ҳалабни қўлга олишган бўлса, машъум Остона конференцияси орқали Ғута, Хомс ва Даръани эгаллашди. Бугунги кунда биргина Идлиб қолди. Бу жинояткор учлик Сочи қарорларини амалга оширишга уринишяпти. Бу қарорда кўрсатилишича, қўзғолончилар оғир қуролларини топшириши ҳамда режимни мудофаа қиладиган ва уни ағдариш тўғрисида фикрлашдан тўсадиган буфер зонага риоя қилишлари керак бўлади. Шунингдек, ҳамкорликда патруллик қилиш ва асосий йўлларни очиб бериш ҳам шу қарорда кўрсатилган.

Ушбу минтақа аҳли онгли бўлиб, айни хавфли тил бириктирувга ҳушёр қарашгани сабабли турли сиёсий тадбирлар билан Сочи қарорларини пучга чиқаришга ҳаракат қилдилар, қарорлари ижросига норози эканликларини айни тадбирлар орқали ифодаладилар. Бу эса, жиноятчи давлатларни шафқатсизларча ҳужум қилишга ундади. Ҳужумлар мамлакатни вайрон қилди, шаҳидлар ва ярадорлардан ташқари ўн минглаб инсон қувиб чиқарилди… Холис мужоҳидлар оёққа туриб, жиноятчи кучларга техника ва аскар жиҳатидан катта талофат етказишгач, бу жиноятчи уч давлат бир томонлама ўт очишни тўхтатиш, деган нарсани эълон қилишди.

Шулардан келиб чиқиб, биз Шом аҳлига ва холис мужоҳидларга айтамизки, «ўт очишни тўхтатиш», деган нарсага ҳушёр қаранглар. Чунки жиноятчилар ўзлари кирган минтақаларда ҳимояланиб, нафасни ростлашмоқда, сўнг қирғинларини яна давом эттиришяпти. Агар Шом аҳли сўнгги пайтда эришган ютуқларидан воз кечса ва мужоҳидлар ўт очишни тўхтатишга рози бўлишса, Аллоҳ сақласин, бу нарса малъун Сочи қарорларига тиз чўкиш ва уни амалга ошишига йўл очиш ҳисобланади.

Роя газетасининг 2019 йил 29 май чоршанба кунги 236-сонидан

Total Views: 225 ,

Добавить комментарий

Ҳақиқатдан ҳам Эрон яҳуд вужудини ярим соатда вайрон қилишга қодир бўлса, у ҳолда нимани кутиб ўтирибди?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳақиқатдан ҳам Эрон яҳуд вужудини ярим...

Закрыть