Эй золимларни хор қилувчи Зот! Ёвуз Америкага, Россияга қаҳрингни соч! Шом тоғутини хор қилгин!

بسم الله الرحمن الرحيم

Эй золимларни хор қилувчи Зот! Ёвуз Америкага, Россияга қаҳрингни соч! Шом тоғутини хор қилгин!

Kun.uz сайти. 11.02. 2018 йил.

«Февралнинг илк ҳафтасида Сурия ҳудудига берилган авиазарбалар оқибатида мингдан кўпроқ тинч аҳоли ҳалок бўлди. “Сурия халқи ихтилофнинг 7 йили давомидаги энг қонли даврлардан бирини бошдан кечирмоқда. Сурияда 2011 йилдан бери ҳукумат қўшинлари ҳамда Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилаётган кучлар ўртасида қуролли қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. Сурияда урушгача 20 млн киши яшаган. БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда 5,5 млн суриялик мамлакатни тарк этган, 6,1 млн киши мамлакатнинг турли ҳудудларидан бошпана топган, 13,1 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож».   

Ушбу хабарни ўқиган ҳар бир иймон соҳиби вужудини беихтиёр титроқ босади. Сабаби, еттинчи йил бошландики, Суриядаги мусулмонлар бирор кун хотиржам уйқуга ётганларини эслай олмайдилар. Уларга қарши ҳар қандай инсонийлик сифатидан ҳоли бўлган Америка бошчилигидаги халқаро кучлар, ўзларининг сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун инсониятга қарши барча ёвузликлардан фойдаланмоқдалар.

Хориж давлатларидан бошпана излаб борган олти миллиондан ортиқ муҳожиротдаги Шом аҳли қаҳратон совуқ кунларини чодирларда ўтказдилар. Изғиринли қиш кунларидаги озиқ-овқатларнинг етишмаслиги туфайли юзлаб кексалар, аёллар, ёш гўдаклар ҳалок бўлдилар.

Беихтиёр савол туғилади, нима сабабдан мазлум Шом аҳлига қарши шунча халқаро фитналар уюштирилмоқда? Етти йил давомида бу заминга душманнинг отилмаган бирор қуроли қолмади, нечун бундай адоват? Ёки бу ерлар Ўзбекистон каби ер ости бойликларининг ҳисоби йўқ, хосилдор заминми? Ёки мустамлакачилар айтаётганидек, “террор” нинг уясими? Бунинг жавоби жуда оддий. Аллоҳнинг душманлари бўлган ғарб мустамлакачилари яқин кунларда эълон қилинажак буюк Халифалик давлатининг муқаддас Шом диёрида қайта тикланишидан нафақат қўрқишмоқда, балки қўрқувдан титрашмоқда. Шу туфайли, бу янги мафкуравий давлатни бешигидаёқ бўғиб ўлдирмоқчи.

Шунинг учун Америка ҳукумати дунё ҳамжамиятини Буюк Исломий Халифаликни қайта тикланишига қарши курашга етакламоқда. Ушбу иттифоққа Аллоҳ ва мусулмонларнинг душманлари бўлмиш ҳокимлар ҳам, коалиция аъзолари ҳам қўшилишмоқда. Зеро, бу миллий коалиция аъзолари Суриядаги исломий кайфиятга ҳужум қилишга ва унда Халифаликка бўлган чақириқлар садосини ўчиришга шошилмоқдалар. Улар бу ишлари билан Америка талабини тўлалигича қондирмоқдалар. 

Тўғри, бу жанговар ўқлар остида жон сақлаш осон бўлгани йўқ, жуда-жуда қимматга тушмоқда. Бироқ унинг меваси шу дунёда Исломий Халифалик давлати, охиратда эса жаннат бўладиган бўлса, жуда-жуда арзонга тушган бўлади. Чунки нусратнинг сабаби фақат битта, у ҳам бўлса, Аллоҳнинг биз билан бирга бўлишидир ва албатта нусрат бир соатлик сабр бўлиб, бу мусибатлар тез орада ниҳоясига етади ин ша Аллоҳ.

Суриядаги мазлумларга ёрдам бериш ер юзидаги барча мусулмонларга вожиблигига заррача шубҳамиз йўқ. Бу ҳақда Росулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар;

“Бирор киши мусулмон одамни ҳурмати топталаётган, номуси бадном қилинаётган жойда ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳ ҳам уни – у Аллоҳ ёрдам беришини хоҳлайдиган жойда – ёрдамсиз қўяди. Бирор киши мусулмон одамга номуси бадном қилинаётган ва ҳурмати топталаётган жойда ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга – у Аллоҳ ёрдам беришини хоҳлайдиган жойда – ёрдам беради”. Аҳмад ва Абу Довуд ривояти, ҳасан.

Бугун биз мусулмонларнинг Шом аҳлига, шунингдек йиллар давомида мустамлакачи давлатлар қуршовида захмат чекаётган Чеченистон, Ўзбекистон, Афғонистон, Шарқий Туркистон, Кашмир, Бирма, Фаластин халқларига ёрдамимиз шуки, мусулмонларга ушбу зулмларни ёғдираётган АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг зулм қўлларини боғлаб қўядиган буюк Халифалик давлатимизни эълон қилинишига Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси билан елкама-елка туриб, имкониятимиздаги бор куч-қувватимизни сарф этмоқликдир.

Ушбу Халифалик давлати эълон қилинган кундан бошлаб, бугунги кунда зулм йўлини тутган, бутун дунёга эгалик давосидаги АҚШ, Россия, Англия, Франция, Хитой каби мустамлакачи давлатларнинг оёқлари титрайди, зулмкор қўллари қирқилади, қилган тажовузлари ўзларига қайтарилади ин ша Аллоҳ.

Сўзимиз сўнгида, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъолонинг раҳмати ва мағфиратидан умид қилган ҳолимизда Ўзига тазарру қилиб, ёрдамсиз қолдирилган ва Ўзига илтижо қилаётган мусулмонлар дуоларини ижобат қилишини сўраймиз.

Аллоҳим, улар ер юзида очиқдан-очиқ фасод тарқатиб, Сенга ибодат қилувчи бандаларингни қирғин қилмоқда!

Аллоҳим, улар динингни таҳқирлашмоқда, муқаддас замин бўлган Шом диёрини чўлу-саҳрога айлантиришмоқда, опа-сингилларимизни номусларини топташмоқда, мажруҳ ва асирларни, етимларни, боласини йўқотган оналарни кўпайтиришмоқда, норасида гўдакларни қатл этишмоқда!

Аллоҳим, куфр ва фасоднинг боши бўлган Америкага қаҳрингни ёғдир, Россияни ҳамда уларга тобе, малай ҳукуматларни  вайрон қил!

Аллоҳим, Шом тоғути бўлган малъун Башар Асадни хор қил, ағдарилишини тезлатгин!

Аллоҳим, Шом тоғутини қўллаб-қувватлаётган исломий юртлар ҳокимларига, хусусан, Эрон ва Туркия ҳокимларига энг қаттиқ азобингни бер, чунки Сен уларнинг ҳаммасидан кучлисан ва ҳар бир нарсани билгувчисан!

Аллоҳим, Ўз қувватинг билан уларнинг бошларига осмонни ағдар, уларни юртларимиздан қувиб сол, давлатларини яксон қил!

Парвардигоро, бизга тўғри йўлни тутувчи Иккинчи Рошид Халифалик давлатини қайта барпо этилиши билан илтифот эт, гарчи кофирлар, яҳудийлар, золимлар, хоинлар ва жиноятчилар хоҳлашмаса-да, яқин кунларда бизни Халифалик билан ризқлантир!

Аллоҳ Таъоло айтади:

وَقَالَ رَبُّكُمْ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ

– «(Эй инсонлар), Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар», деди». (Ғофир:60)

Жавохирбек Усмонов

25.02.2018й.

Total Views: 922 ,

Добавить комментарий

Мисрда президентлик учун сайлов кампанияси бошланди

Мисрда президентлик учун сайлов кампанияси бошланди Мисрда 24 февралда март...

Закрыть