Эрдўған: АҚШ Суриядаги “террорчиларга” маош тўлайди

Эрдўған: АҚШ Суриядаги террорчиларга маош тўлайди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Суриядаги “террорчиларга” маош тўлашини айтди. Бу ҳақда турк ОАВ маълум қилди.

Эрдўғаннинг айтишича, Суриядаги барча “террорчилик” ташкилотлари бир марказдан бошқарилади.

Унинг таъкидлашича, Туркия қуролли кучлари тез орада Суриядаги “террорчиларни” тамоман йўқ қилади. 

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Суриядаги Африн маркази ўраб олинган, Туркия қўшинлари у ерга исталган пайтда кириши мумкин.

«Бизнинг мақсад – Африн. Ҳаммаси бўлиб 3171 жангари нейтрал ҳолатга келтирилди. Африн маркази ўраб олинган. Биз марказга исталган пайтда киришга тайёрмиз», — дея президентнинг сўзларини келтирган Habertürk.

Total Views: 694 ,

Добавить комментарий

Трамп қаршиликларга қарамай фармойишни имзолади

Трамп қаршиликларга қарамай фармойишни имзолади АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма...

Закрыть