Эрдўған: Туркия армиясининг Суриядаги  амалиёти поёнига етмоқда

Эрдўған: Туркия армиясининг Суриядаги  амалиёти поёнига етмоқда

Туркия қуролли кучларининг Сурия шимолидаги қисмлари Африндаги “аксилтеррорчилик” амалиёти якунлангандан кейин олиб чиқилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.    

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия армиясининг Суриядаги “аксилтеррорчилик” амалиёти поёнига етмоқда. Туркия президентининг таъкидлашича, Афринда “Зайтун новдаси” амалиёти бошлангандан бери 3525 “террорчи” йўқ қилинган.

Эрдўған Европа парламентида Африндаги амалиётни тўхтатиш муҳокама қилинишига чақириқларни танқид қилган. Эрдўған Европа парламенти Туркияга ушбу амалиёт борасида танбеҳ бера олмаслигини айтган. “Европарламентнинг бу масала бўйича позицияси Анқара учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас”, деб айтган Эрдўған. 

Total Views: 608 ,

Добавить комментарий

Муҳаммад ибн Салмон: Агар Эрон ўз ядро бомбасини яратса, унда биз ҳам шундай қиламиз 

Муҳаммад ибн Салмон: Агар Эрон ўз ядро бомбасини яратса, унда...

Закрыть