Эрон қуроллари яҳуд вужудига эмас, мусулмонлар кўксига қаратилган!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Эрон қуроллари яҳуд вужудига эмас, мусулмонлар кўксига қаратилган!

Ҳижрий 1439 йил 7 жумодул-аввал, милодий 2018 йил 23 феврал жума куни «Маан» ахборот агентлиги нашр қилган хабарда бундай дейилади. (Бу хабар қисқа ўзгартишлар билан келтирилди):

«Пайшанба куни Эрон Сурияда яҳуд вужудига қарши курашганини рад этиб, у ерда фақат «терроризм»га қарши курашганини таъкидлади. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи – учувчисиз самолёт босиб олинган Фаластиннинг ҳаво бўшлиғига Эрон томонидан жорий ой бошида жўнатилгани тўғрисидаги гапни рад этиб, «у самолёт Сурия армиясига тегишли бўлган», дея таъкидлади.

Роя газетаси шарҳи:

Эрон қуроллари ва унинг «Файлақи Қуддус» номли отряди яҳуд вужуди томон қаратилмаган. У Суриядан ҳам, бошқа давлатдан ҳам юборилмаган. Бу гап – таҳлил ёки шунчаки тахмин эмас, балки инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Уни Аббос Ароқчи гапирмасидан олдин, воқенинг ўзи тасдиқлаган.

Ушбу ҳақиқат – адаштириш мақсадида ёки тушунмасдан ёхуд Эрон ҳукмдорлари ҳақида яхши гумонга бориб мусулмонлардан яширилган дея фараз қилсак ҳам, уларнинг Ироқ, Афғонистон ва Яман каби юртларда ўйнаётган роли очиқ-ойдин-ку. Американинг бу юртлардаги босқичилигига ёрдам бераётган ва у ердаги нуфузини мустаҳкамлаётган ким, Эрон эмасми?!

Шу боис қуйидагиларни таъкидламоқчимиз: – Фаластиндаги қаршилик ҳаракатидаги, айниқса, исломий ҳаракатдаги етакчиларининг очиқдан-очиқ Эрон режими томонига ўтиб олиши жоизми, ҳолбуки, у хоинлик қилган ва мусулмонларга қарши душман билан тил бириктирган бўлса?! Огоҳ бўлингки, бу ҳодиса ва баёнотлардан кўз юмиш ёки қасддан адаштириш, Эрон ҳукмдорларининг асл башарасини асло яширолмайди. Чунки улар – бошқа арабу ажам ҳукмдорлар қатори куфр ва нифоқ лагерига аллақачон ўтиб олишган. Шундай экан, исломий ҳаракат етакчилари кимнинг тарафига ўтиш кераклигини фикрласинлар.

Роя газетасининг 2018 йил 7 март чоршанба кунги 172-сонидан

Total Views: 686 ,

Добавить комментарий

Агар исломий армиялар битта халифа ортида туриб ҳаракатга келса

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Агар исломий армиялар битта...

Закрыть