Евроиттифоқ АҚШ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эрон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Евроиттифоқ АҚШ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эрон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Евроиттифоқ яна бир бор кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режасини қўллаб-қувватлашга киришган, дея хабар беради «Коммерсантъ». У 2016 йилнинг апрелида келишилгани каби Эрон билан алоқалар ривожланишини қўллаб-қуватлайди.

Ўзаро ҳамкорлик сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик, фуқаролар мудофааси ва тинчлик мақсадларида ядровий ҳамкорлик каби соҳаларни ўз ичига олади. Шунингдек, унга савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва транспорт ҳам киради.

ЕИ Эрон билан энергетика, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр. Фан, изланиш, таълим, маданият ва миграция ҳам умумий манфаатлар қаторида.

Аввалроқ, Франция, Германия ва Британия Эрон билан INSTEX деб номланган махсус ҳисоб-китоб механизмини ишлаб чиққан.

Келгусида барча қизиққан мамлакатлар тизимга қўшилиши ва АҚШ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Теҳрон билан савдо муносабатларида иштирок этиши мумкин. Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси 2015 йилда тузилган. Бу келишув Эроннинг санкцияларини олиб ташлаш эвазига ядро дастуридан воз кечиш ҳақидадир.

Total Views: 258 ,

Добавить комментарий

АҚШ сенати Сурия ва Афғонистондан қўшинларни шошилинч олиб чиқилишига қарши чиқди 

АҚШ сенати Сурия ва Афғонистондан қўшинларни шошилинч олиб чиқилишига қарши...

Закрыть